Акции протеста за демократизацию выборов в Гонконге

Хитой АҚШ ва Эронни музокарага чақирди

513
Хитой ТИВ расмий вакили барча томонларни муаммони ҳал этишда сиёсий векторга амал қилишга ва Яқин Шарқ ҳамда Форс кўрфазидаги зиддийлашувни пасайтириш учун реал чоралар кўришга чақирмоқда

ТОШКЕНТ, 9 янв – Sputnik. Хитой Эрон ва АҚШни мулоқот ва музокаралар ёрдамида мавжуд қарама-қаршиликларга ечим топишга чорламоқда, деб маълум қилди пайшанба куни ХХР ТИВ расмий вакили Гэн Шуан, АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эронга қарши янги иқтисодий санкциялар киритиш тўғрисидаги баёнотига изоҳ берар экан.

АҚШ ва Эрон муносабатлари январ ойи бошида америка томонидан ташкиллаштирилган махсус операция оқибатида Ироқда эрон генерали Касем Сулаймонийнинг ҳалокатидан сўнг янада ўткир тус олди. Эрон жавобан Ироқдаги АҚШ армияси ҳарбий контингенти жойлашган базалар бўйлаб ракета зарбаларини амалга оширди.

Вашингтон маълумотларига кўра, АҚШ фуқароларидан ҳеч ким жабрланмаган. Зарбадан сўнг Вашингтон янги санкциялар киритиш билан чекланишини маълум қилди.

"Хитой ҳамиша халқаро низолар БМТ Низоми ва халқаро масалаларнинг асосий тамойиллари асосида ҳал этилиши тарафдори бўлиб келган. Мавжуд ўзаро қарама-қаршиликларни мулоқот, музокаралар ва бошқа тинч йўллар билан ҳал этмоқ жоиз", - деб баёнот қилган брифингда Гэн Шуан.

У барча томонларни муаммони ҳал этишда сиёсий векторга амал қилишга ва Яқин Шарқ ҳамда Форс кўрфазидаги зиддийлашувни пасайтириш учун реал чоралар кўришга чақирди.

513
Мавзу:
АҚШ – Эрон можароси (33)