"АҚШ ҳаракатлари ҳатто ҳайратланарли". "Турк оқими" очилиши ҳақида сиёсатшунос

Oбуна бўлиш
Федерация Кенгашида “Турк оқими” газ қувурининг ишга туширилишини Россия иқтисодиёти ва дипломатиясида ютуқ деб аташди.

Федерация Кенгашида “Турк оқими” газ қувурининг ишга туширилишини Россия иқтисодиёти ва дипломатиясида ютуқ деб аташди. Sputnik радиоси эфирида сиёсатшунос Евгений Бень, АҚШ Россиядан Европага газ қувурлари ўтказилишига йўл қўймаслик учун кўп ва машаққатли ҳаракатларни амалга оширганини эслатиб ўтди.

Рабочий визит президента РФ В. Путина в Турецкую Республику - Sputnik Ўзбекистон
Путин ва Эрдўғон “Турк оқими”ни ишга туширишди

"Турк оқими" газ қувурининг ишга туширилиши Россия иқтисодиёти ва дипломатия соҳасидаги ютуқдир, Nation News Федерация Кенгаши Мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси аъзоси Франц Клинцевичнинг сўзларини келтиради.

Клинцевичнинг сўзларига кўра, газ қувурининг ишга туширилиши сиёсий нуқтаи-назардан жуда катта аҳамиятга эга, аммо "лойиҳа фақат иқтисодийдир".

“"Турк оқими" бу йил ишга туширилган сўнгги газ қувури эмас. “Шимолий оқим-2” ҳам бўлади, ва ҳаёт шуни кўрсатадики, америкаликлар бу лойиҳаларга тўсқинлик қилишда муваффақият қозона олмаяпти, Россия эса, гарчи у ҳозирча ҳукмронлик қилмаса ҳам, сўнгги беш йил ичида АҚШ бизга нисбатан шиддат билан ахборот урушлари олиб боришига қарамай, анча кучли обрўга эга бўлди", - деди сенатор.

Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўғон чоршанба куни Истамбулда “Турк оқими”ни расмий равишда очдилар. Маросимда Сербия президенти Александр Вучич ва Болгария бош вазири Бойко Борисов иштирок этди.

Sputnik радиосида журналист, сиёсатшунос, Москва сиёсий фанлар клубининг раҳбари Евгений Бень газ қувурининг очилишини муҳим муваффақият деб атади.

Строительство газопровода Северный поток-2 в Ленинградской области - Sputnik Ўзбекистон
Россия "Шимолий оқим-2" ни ўз кучлари билан якунлайди, дея ишонади эксперт

"АҚШнинг “Турк оқими” ва “Шимолий оқим-2”ларга босим ўтказишга уринишлари баъзи жиҳатдан ажабланарли. АҚШ ўз мақсадларига эришиш учун мисли кўрилмаган иқтисодий тазийқлардан тортинмайди ҳам. Америка Қўшма Штатлари Европага газ етказиб беришда Американинг устунлиги эришишга қаратилган қонунларни қабул қилмоқда ва Америка суюлтирилган газининг рақобатчиларини қувиб чиқариш истаги очиқ айтишдан ҳам тойишмаяпти... Шундай бўлса ҳам Россия гази Туркия орқали Европага етиб борди: "Турк оқими"- бу жуда жиддий, принципиал муваффақият”, - деди Евгений Бень.

“Турк оқими” иккита линиядан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири сиғими 15,75 миллиард кубометрни ташкил этади. Биринчиси Россия газини Туркиядаги истеъмолчиларга, иккинчиси - Жанубий ва Жанубий-Шарқий Европа мамлакатларига етказиб беришга мўлжалланган.

АҚШ президенти Дональд Трамп “Шимолий оқим-2” ва “Турк оқими” қувурларига қарши санкцияларни назарда тутадиган мудофаа бюджетини 2020 йил декабрь ойида имзолади. Америка Қўшма Штатлари бу қувурларни қўйишда иштирок этган компаниялардан зудлик билан қурилишни тўхтатишни талаб қилди.

Янгиликлар лентаси
0