ЗРК С-300

Ироқ яна Россиядан С-300 ракета тизимини сотиб олиш истагини билдирди

941
(Янгиланган 19:13 09.01.2020)
Ироқ парламентининг мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раҳбарининг сўзларига кўра, мамлакат ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими Россиянинг айрим тизимлари билан жиҳозланган, бироқ мамлакат яна замонавий тизимларни сотиб олмоқчи.

ТОШКЕНТ, 9 янв – Sputnik. Бағдод С-300 зенит-ракета тизимларини сотиб олиш бўйича Москва билан музокара жараёни тиклади. Бу ҳақда РИА Новости’га Ироқ парламентининг мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раҳбари Муҳаммад Ридага асосан хабар қилди.

Бу масала аллақачон ҳал этилган бўлиши керак эди.

“Бир неча ой олдин “аль-Хашд аш-Шааби” шиа гуруҳи базаси ва бошқа ҳудудларга ҳужумдан сўнг бу қуролга эҳтиёж пайдо бўлди ва масъул томон С-300 шартнома бўйича келишув бўйича музокараларни тиклади”, - деб таъкидлади Эрон парламенти вакили.

У келишув қайси даража эканлиги ҳақида маълумот йўқлиги, аммо унга Эроқ бош раҳбариятининг рухсати олинган.

“Биз бу масалада АҚШ қаршилигини кутмоқдамиз. Бундан аввал АҚШ позицияси туфайли музокаралар тўхтаганди”, - деди Рида.