Избирательный участок во время выборов президента Абхазии

Абхазия президенти сайловининг янги санаси белгиланди

191
(Янгиланган 09:11 13.01.2020)
Ўнинчи январь куни мамлакат Олий судининг кассация инстацияси МСКнинг бўлиб ўтган президент сайловлари натижалари тўғрисидаги қарорини ноқонуний деб топди.

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Абхазия президенти сайловлари 2020 йил 22 март кунига белгиланди. Бу ҳақда Sputnik Абхазия хабар қилмоқда.

Абхазия Марказий сайлов комиссияси раиси Тамаз Гогийнинг сўзларига кўра, сана тўғрисидаги қарор якшанба куни бўлиб ўтган йиғилишда комиссия аъзоларидан томонидан бир овоздан қабул қилинган.

Шунингдек, мамлакат МСК раисини  сайлаш тўғрисидаги масалани ҳам кўриб чиқилган. Ушбу лавозимга Тамаз Гогий қайта сайланган.

Эслатиб ўтамиз, абхаз мухолифати мана бир неча ойдирки 2019 йил сентябрда бўлиб ўтган президент сайловлари якунларига қарши норозилик билдириб келади. 9 январь куни фаоллар Сухумда Рауль Хажимба истеъфосини талаб, норозилик намойишини уюштиришди.

  • Протестующие штурмуют администрацию президента Абхазии
    Протестующие штурмуют администрацию президента Абхазии
    Sputnik
  • Абхазские оппозиционеры штурмуют здание администрации президента Республики Абхазия в Сухуме
    Абхазские оппозиционеры штурмуют здание администрации президента Республики Абхазия в Сухуме.
    Sputnik
  • Абхазские оппозиционеры штурмуют здание администрации президента Республики Абхазия в Сухуме
    Абхазские оппозиционеры штурмуют здание администрации президента Республики Абхазия в Сухуме. Протестующие утверждают, что на прошедших выборах главы Республики действующий президент Рауль Хаджимба не набрал большинства голосов, и требуют проведения новых выборов.
    Sputnik
  • Абхазские оппозиционеры штурмуют здание администрации президента Республики Абхазия в Сухуме
    Абхазские оппозиционеры штурмуют здание администрации президента Республики Абхазия в Сухуме.
    © Sputnik / Стрингер
1 / 4
Sputnik
Протестующие штурмуют администрацию президента Абхазии

10 январь куни мамлакат Олий судининг кассация инстацияси МСКнинг бўлиб ўтган президент сайловлари натижалари тўғрисидаги қарорини ноқонуний деб топди.

Хажимба кассация ҳайъати қарори устидан Олий суд Раёсатига шикоят келтирмоқчи.

191

Лукашенко Россия ва Украина бош прокурорларини таклиф қилиш ҳақида топшириқ берди

215
(Янгиланган 14:52 06.08.2020)
Беларусь президенти Александр Лукашенко Россия ва Украина бош прокурорларини таклиф қилиш ҳақида топшириқ берди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. Беларусь президенти Александр Лукашенко Минск яқинида россияликлар қўлга олиниши ҳолати юзасидан мамлакатга Россия ва Украина бош прокурорларини таклиф қилиш тўғрисида топшириқ берди.

Куни кеча Лукашенко Украина президенти Владимир Зеленский билан бу ҳолатни телефон орқали муҳокама қилди. Киев қўлга олинганларни Украина жануби-шарқидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этганликда гумон қилмоқда.

Беларусда россияликларни қўлга олиниши

Беларусь ҳукумати 29 июлда 33 нафар россиялик қўлга олинганини маълум қилди. Минск уларни хусусий ҳарбий компаниянинг  “жангарилари” деб ҳисобламоқда. Россияликлар Беларусда сайлов олдидан оммавий тартибсизликларни ташкиллаштиришга тайёргарлик кўришда гумон қилинмоқда.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Беларусь томонининг россияликлар ҳибсга олиш ҳолатини нотўғри талқин қилиши ҳеч қандай танқидга бардош бермаслигини таъкидлаб, кераксиз салбий ҳис-туйғулар кескинлигини оширишни тўхтатишга чақирди.

Бундан аввал Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Минскда қўлга олинганлар “катта эҳтимол билан” хусусий хавфсизлик компаниясининг ходимлари эканлиги, Минскда транзит тартибида бўлиб, рейсга кеч қолганликларини айтганди.

Песковнинг сўзларига кўра, Кремлда улар қонунга зид иш қилишгани ҳақида ҳеч қандай маълум йўқ. Унинг таъкидлашича, Россия Беларуснинг ички ишларига ҳеч қачон аралашмаган ва аралашмаяпти.

215
Водопад. Иллюстративное фото

Хитойда кучли тўфон шаршарани тескари оқишга мажбур қилди - видео

388
(Янгиланган 14:10 06.08.2020)
"Хагупит" тўфони 190 метр баландликдаги Линфэн тоғ шаршарасини тескари йўналишда оқишга мажбур қилди.

ТОШКЕНТ, 6 авг — Sputnik. "Хагупит" тўфони 190 метр баландликдаги Линфэн тоғ шаршарасини тескари йўналишда оқишга сабаб бўлди. Бу ҳақда Daily Mail хабар қилди.

Видеода кучли шамол шаршара сувини учириб юбориши акс этган. Кучли “Хагупит” тўфони Хитойнинг Чжэцзян провинциясига ёпирилиб келди.

Шамол тезлиги соатига 136 километргача етди, айрим шарқий соҳилбўйи туманларида 4 метр баландликдаги тўлқинлар қайд этилди. 380 мингдан ортиқ киши хавфсиз жойларга эвакуация қилинди.

Поезд ҳаракати тўхтатилди, баъзи автомагистраль йўллари ёпилди, кўпгина уйлар электр энергиясиз қолди.

388
Стадион Бунедкор

ОТМларга тест синовлари стадионларда ўтказиладиган бўлди

215
(Янгиланган 21:17 06.08.2020)
Таъкидланишича, имтиҳонлар кунига ҳаво салқин пайтда 2 марта ўтказилса, барчасини тахминан 12-14 кунда якунлаш мумкин.

ТОШКЕНТ, 6 авг - Sputnik. Ёпиқ бинолар эпидемиологик талабга жавоб бермаслиги, ижтимоий масофага риоя қилинган тақдирда имтиҳонлар вақти анчага чўзилиб кетишини инобатга олиб, тест синовларини Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларидаги стадионларда ташкил этишга топшириқ берилди.

Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев раислигида 6 август куни жорий йилда олий таълим муассасаларига қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Таъкидланишича, бунда имтиҳонлар кунига 2 марта (ҳаво салқин пайтда) ўтказилса, барчасини тахминан 12-14 кунда якунлаш мумкин.

Жорий йилда мамлакатдаги олий таълим муассасаларига бакалавриат босқичига 162 364, магистратурага 10 425 ўрин ажратилган.

Бу йил 91 та ОТМга бакалавриат йўналиши бўйича 1 миллион 484 минг нафар абитуриент ҳужжат топширган бўлиб, бу ўтган йилгига нисбатан 39 фоиз кўп. Битта ўринга 10,6 та талабгор тўғри келмоқда.

Магистратура йўналишида 72 та таълим даргоҳига 78 минг 720 нафар ёки ўтган йилгига нисбатан 3 баробар кўп ҳужжат топширилган. Умуман, қабул квоталари 2016 йилгига нисбатан 3 маротаба ортган.

Мутасадди вазирлик ва идораларга стадионларни тест синовларига пухта тайёрлаш, уларнинг дислокацияси бўйича абитуриентларни тўлиқ хабардор қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди, дейилади президент матбуот-хизмати хабарида.

215