Штаб-квартира Министерства обороны США

Пентагон Россия ва Хитой томонидаги рақобатдан қўрқди

1500
(Янгиланган 17:14 12.01.2020)
АҚШ ҲҲК генерали Америка қуролли кучларининг Россия ва Хитойдан ортда қолиш хавфи ҳақида маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. АҚШ ҲҲК генерали ва Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раҳбарининг ўринбосари Жон Хайтен Америка қуролли кучларининг Россия ва Хитойдан ортда қолиш хавфи ҳақида маълум қилди.

“Биз мисли кўрилмаган жадаллик билан ҳаракат қилаётган Россия ва Хитой қандай тезликда ривожланаётганини кузатишимиз лозим”, - деди у.

У АҚШ армияси эҳтимолий душман сингари ўша суръатларда ривожланиши даркор деб ҳисоблайди.

Америкалик ҳарбий АҚШ армияси аксарият кўрсатгичларга кўра олдинда эканини айтди, лекин бу афзалликнинг, агар душман “тезроқ ҳаракат қилаётган” бўлса, маъноси бўлмаслиги мумкин.

1500
Овощи

Коронавирусни ўлдирадиган маҳсулот топилди Франция тадқиқоти

56
Франциялик олимлар коронавирусни йўқ қила оладиган сабзавотни аниқладилар. Бу ҳақда Британиянинг The Sun нашри хабар қилди.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Франциядаги Монпелье университети тадқиқотчилари коронавирусни ўлдирадиган маҳсулот топишди. Уларнинг фикрига кўра, карам - коронавируснинг янги штаммини ўлдиради. Бу ҳақда Британиянинг The Sun нашри хабар қилди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, карам кўп истеъмол қилинадиган мамлакатларда коронавирусдан ўлим ҳолатлари камроқ бўлгани кузатилган. Хусусан, Германия ва Жанубий Кореяда инфекциядан ўлим кўрсаткичлари паст.

Тадқиқотчилар таъкидлашича, карам таркибида коронавируснинг оғир кечишига халақит берадиган моддалар мавжуд. Тузланган карам таркибида эса антиоксидантлар мавжуд бўлиб, улар организмни патогенлардан ҳимоя қилади.

56
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Государственные флаги стран-участниц ОДКБ

КХШТ Боку ва Ереванни зудлик билан чегарада ўт очишни бас қилишга чақирди

45
Ташкилот Арманистон ва Озарбайжонни зудлик билан ўт очишни бас қилишга чақирган ва ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) Арманистон ва Озарбайжонни зудлик билан чегарада ўт очишни бас қилишга чақирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, КХШТ котибияти Арманистон ва Озарбайжон қуролли кучлари бўлинмаларининг қуролли тўқнашувидан сўнг икки мамлакат чегарасидаги юзага келган кескин вазият сабаб жиддий хавотирда эканини билдирган.

“Юзага келган вазият икки давлат чегарасидаги, улардан бири Арманистон Республикаси КХШТ аъзосидир, вазиятни нормаллаштиришга кўмаклашмайди. Арманистон ва Озарбайжон раҳбарияти даражасида эришилган ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги келишувлар бузилганидан далолат беради”, - дейилган хабарда.

Ташкилот томонларни зудлик билан ўт очишни бас қилишга чақирган ва ҳалок ва жароҳатланганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.

12 июль куни Озарбайжоннинг Арманистон билан чегарасидаги Товуз туманида қуролли тўқнашув содир бўлди. Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон Қуролли кучлари ўт очганини маълум қилди. Арманистон Мудофаа вазирлиги эса Озарбайжон томони таянч пунктини эгаллаб олишга уринганини таъкидлади. Жанг оқибатида икки томон ҳарбийлари қурбон бўлган, жумладан, озарбайжонлик генерал-майор.

45
Денежные купюры

“Ҳар бир оила тадбиркор” дастури учун қўшимча 98 млн доллар ажратилди

13
Маблағ пандемия шароитида турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаини яратиш мақсадида ажратилган.

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурини ҳамда Наманган вилоятидаги кичик саноат зоналарини ривожлантиришни молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, коронавирус пандемияси шароитида ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғирлашган оилаларнинг бандлигини таъминлаш орқали уларга даромад манбаини яратиш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури учун қўшимча равишда 98 миллион АҚШ доллари:

- “Агробанк” АТБга – 40 миллион АҚШ доллари;

- АТ Халқ банкига – 30 миллион АҚШ доллари;

- “Микрокредитбанк” АТБга – 28 миллион АҚШ доллари эквивалентида маблағлар ажратилиши белгиланди.

Шунингдек, қарор билан микромолиявий хизматлар кўрсатувчи ташкилотлар ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотларига ёшлар ва хотин-қизларни кичик тадбиркорликка жалб қилиш лойиҳаларини қўллаб-қувватлашга – 2 миллион АҚШ доллари;

Наманган вилоятидаги кичик саноат зоналари фаолиятини янада ривожлантириш учун Наманган вилояти ҳокимлигига – 50 миллион АҚШ доллари ажратилади.

13