флаг Ирана

Эрон ТИВ Британия элчисининг вақтинчалик ушлаб турилишини тушунтирди

541
(Янгиланган 18:37 12.01.2020)
Якшанба куни Tasnim агентлиги Теҳронда Британия элчиси намойишларда иштирок этгани сабаб қўлга олинганини хабар қилган эди.

ТОШКЕНТ, 12 янв — Sputnik. Эрон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Аббос Арақчий Британия элчиси Роберт Макэйр Теҳронда ноқонуний намойишдаги номаълум хорижлик сифатида қўлга олингани ва унинг мақоми маълум бўлгандан кейин 15 дақиқа ўтиб озод қилинганини маълум қилди.

“У ноқонуний йиғилишдаги хорижлик сифатида қўлга олинган. Менга полиция қўлга олинган киши у Буюк Британия элчиси эканини таъкидлаётганини хабар қилганда, мен бу бўлиши мумкин эмас деб айтдим! Фақат у билан телефон суҳбатимдан сўнг мен ҳайрат ила  у эканини билдим. 15 дақиқа ўтиб у озод қилинган”, - дея ёзган Арақчий Twitter᾽да.

Якшанба, 12 январь куни Tasnim агентлиги Теҳронда Британия элчиси намойишларда иштирок этгани сабаб қўлга олинганини хабар қилган эди.Аввалроқ маҳаллий нашрлар Теҳронда Украина самолёти ҳалокатида ҳалок бўлганларни эсга олиш учун Амир Кабир номидаги университет биносида тўпланган юзлаб талабаларнинг акцияси бўлиб ўтгани ҳақида хабар қилишган эди. Бу акция истеъфо ва ҳалокат айбдорларни жазолаш талаблари билан митингга айланиб кетди.

541