Президент Абхазии подал в отставку

Абхазия президенти истеъфога чиқди

73
Сухумда 9 январь куни мухолифат вакиллари президент истеъфосини талаб қилиб намойиш ўтказишди. Бунинг ортидан мамлакат президенти истеъфога чиқиш қарорини қабул қилди.

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Абхазия президенти Рауль Хажимба истеъфога чиқди. Бу ҳақда Sputnik Абхазия хабар қилди.

“Кеча кечқурун, 12 январь куни намойишчилар қаршисига собиқ ташқи ишлар вазири ва собиқ парламент депутати Сергей Шамба чиқиб, баёнотни ўқиб эшиттирди”,  - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, у ерда йиғилганлар ушбу хабарни гулдурос қарсаклар билан қарши олишган.

Эслатиб ўтамиз, Сухумда 9 январь куни мухолифат вакиллари президент истеъфосини талаб қилиб намойиш ўтказишди. 10 январь куни мамлакат Олий судининг кассация инстацияси МСКнинг сентябрь ойида бўлиб ўтган президент сайловлари натижалари тўғрисидаги қарорини ноқонуний деб топди

12 январь куни Абхазия Марказий сайлов комиссияси президент сайловнинг янги санасини белгилади. Сайловлар 2020 йил 22 март куни бўлиб ўтиши керак. Қонунга биноан, такрорий сайловда аввал иштирок этган ва янги номзодлар иштирок этишлари мумкин.

73
Боевики движения Талибан*

Толиблар АҚШга қарши Россия билан тил бириктирилганини рад этди

235
Толибон ҳаракати сиёсий офиси расмий вакили Сухайл Шахин сўзларига кўра, ушбу "нотўғри ва асоссиз маълумот Қобул миллий хавфсизлик департаменти томонидан тинчлик ўрнатиш  жараёнига путур етказиш мақсадида америка ва европанинг айрим журналистларига тақдим этилган".

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Россия толибларни ўз томонига "оғдириб олгани" ҳақидаги хабарларда биронта рост сўз йўқ, бу Афғонистонда тинчлик жараёни ўрнатилишига қарши бўлганлар томонидан йўлга қўйилган кампаниянинг бир қисмидир, деди РИА Новостига берган интервьюсида "Толибон" радикал ҳаракати сиёсий офисининг расмий вакили Сухайл Шахин.

"Улар (тинчлик жараёни душманлари - таҳр.) унга зиён етказмоқчи, халал беряпти", - деди Шахин телефон орқали олинган интервью давомида.

Унинг сўзларига кўра, ушбу "нотўғри ва асоссиз маълумот Қобул миллий хавфсизлик департаменти томонидан "тинчлик ўрнатиш  жараёнига путур етказиш мақсадида америка ва европанинг айрим журналистларига тақдим этилган".

"Бу хабарларда ҳақиқатга тўғри келадиган ҳеч вақо йўқ, бу шунчаки тинчлик жараёнига қарши кампания. Ва биз бундай баёнотларни тўлалигича рад этамиз", - деди толиблар сиёсий офиси вакили.

Илгарироқ New York Times газетаси бир мақола чоп этган бўлиб, унда аллақандай россия ҳарбий разведкаси бўлинмаси толибларни пул эвазига Афғонистондаги халқаро коалиция ҳарбий хизматчиларига ҳужум уюштиришга даъват қилгани ҳақида айтилган эди.

New York Timesдаги мақоладан сўнг Россиянинг Вашингтондаги элчихонаси ушбу ёлғон мақола туфайли ижтимоий тармоқларда "руслар билан ҳисоб-китоб қилиш"га доир чақириқлар пайдо бўлгани ҳақида хабар берди. Таҳдидлар ҳақидаги маълумотни дипломатлар АҚШ ва Давлат департаменти ҳуқуқ-тартибот органларига топширдилар.

ТИВда ушбу мақола ёлғон, дея баҳоланди, ташқи сиёсий маҳкама раҳбари Сергей Лавров ушбу айбловларни Қўшма Штатларда бўлиб ўтадиган сайловлар олдидаги ички сиёсий кураш билан боғлади.

АҚШ президенти Дональд Трамп ўз навбатида ушбу мақолани "буюртма" деб атади ва америка разведкаси New York Times хабарини ишончга сазовор, деб топмаганини хабар қилди. Пентагон ҳам "тил бириктирув"ни тасдиқловчи далилларга эга эмаслигини маълум қилди.

235
Мавзу:
Афғонистон: 30 йил тинчлик илинжида
Президент РФ В.Путин провел российско-белорусские переговоры

Путин сайловдан бир кун олдин Лукашенкога қўнғироқ қилди

961
Давлат раҳбарлари икки мамлакат ўртасида долзарб масалалар, хусусан коронавирусга қарши кураш, Беларусь ҳудудида РФнинг 33 нафар фуқароси қўлга олиниши масалаларини муҳокама қилдилар.

ТОШКЕНТ, 7 авг - Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва Беларусь президенти Александр Лукашенко жума куни телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда икки давлат раҳбарининг матбуот хизматлари хабар қилди.

Суҳбат Россия томонининг ташаббуси билан 9 август куни Беларусда яқинлашаётган президент сайловлари, шунингдек республикада 33 нафар Россия фуқароси – гўёки Беларусь Тергов қўмитаси томонидан оммавий тартибсизликларни тайёрлашда гумон қилинаётган хусусий ҳарбий компаниясининг "жангарилари" ҳибсга олингани фонида бўлиб ўтди.

Кремлнинг матбуот хизмати маълумотига кўра, Путин ва Лукашенко россияликларнинг ҳибсга олиниши билан боғлиқ вазият "икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликка хос бўлган ўзаро тушуниш руҳида" ҳал қилинишига ишонч билдирдилар.

"Россия томони Беларусда барқарор ички сиёсий вазият сақланишидан ва бўлажак президент сайловлари тинч муҳитда ўтказилишидан манфаатдор эканлиги таъкидланди", - дейилади баёнотда.

Беларусь Республикаси президентининг матбуот хизмати, Путин, хусусан, "қардош Беларусь-Россия муносабатларини янада ривожлантириш муҳимлигини ва уларнинг ёмонлашишига олиб келиши мумкин бўлган учинчи кучларнинг салбий тенденциялари ва ҳаракатларига қарши туриш зарурлигини" таъкидлаганини маълум қилди.

Давлат раҳбарлари Россия фуқароларининг ҳибсга олиниши билан боғлиқ вазият "жиддий тарзда" ўрганиш зарурлигини таъкидладилар.

"Президентлар мавжуд вазиятнинг асл сабабларини аниқлаш, айбдорларни топиш ва уларни жавобгарликка тортиш учун мавжуд бўлган барча далилларни синчковлик билан ўрганишга келишиб олдилар", - дейилади баёнотда.

Россия ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова аввалроқ Беларусда россияликларнинг ҳибсга олиниши атрофидаги вазиятни "спектакль" деб атаган эди. Унинг сўзларига кўра, бу одамлар ўз ватанларига қайтарилиши керак, чунки уларнинг айби исботланмаган.

“Комсомольская правда” жума куни, Беларусь хавфсизлик идоралари томонидан ҳибсга олинган РФ фуқаролари Украина махсус хизматлари уюштирган фитна қурбонлари бўлганини маълум қилди.

961
Съемка достопримечательностей Бухары с высоты птичьего полета

Бухородаги 7та маданий объект ЮНЕСКО умумжаҳон мероси рўйхатини тўлдириши кутилмоқда

32
ЮНЕСКОнинг умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектлар сонининг ортиши республикага ташриф буюрувчи сайёҳлар сонининг кўпайишига олиб келишига ишонамиз, дейилади маданият вазирлиги хабарида

ТОШКЕНТ, 8 авг - Sputnik. Бухоро вилоятидаги яна 7 та маданий мерос объектларини ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш бўйича номзодлик ҳужжатлари тайёрланди, деб хабар бермоқда Маданият вазирлиги матбуот-хизмати.

"Маданият вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича миллий комиссия, Ўзбекистон Фанлар Академияси билан биргаликда Марказий Осиё халқаро тадқиқотлар институтини жалб қилган ҳолда "Ипак йўли: Зарафшон дарёси ва Қайроқум йўналиши" (Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон) чегералараро обидалари қаторида Бухоро вилоятида жойлашган Чор-Бакр ва Баҳоуддин Нақшбанд мажмуалари, Вобкент минораси ва Чашмаи Аюб мақбараси архитектура объектлари ҳамда қадимги Пойкент, Варахша ва Вардонзе шаҳар қолдиқларини ЮНЕСКОнинг Умумжахон мероси рўйхатига киритиш бўйича, халқаро мезонларга асосида номзодлик ҳужжатлари тайёрланмоқда", - дейилади хабарда. 

ЮНЕСКОнинг умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган объектлар сонининг ортиши республикага ташриф буюрувчи сайёҳлар сонининг кўпайишига олиб келишига ишонамиз, дейилади маданият вазирлиги хабарида.

Ўзбекистон БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ихтисослашган ташкилоти ЮНЕСКОга 1993 йилда аъзо бўлиб, Умумжаҳон маданий ва табиий меросни муҳофаза қилиш тўғрисидаги конвенция 1995 йилнинг 22 декабрида Ўзбекистон томонидан ратификация қилинган.

Конвенция доирасида Хива шаҳридаги "Ичан-қалъа", "Самарқанд – маданиятлар чорраҳаси" объекти, Бухоро ва Шаҳрисабз тарихий марказлари ҳамда Чотқол биосфераси (табиий мерос) Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган.

32