Бывший президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев и его сторонники присутствуют на встрече с журналистами в селе Кой-Таш близ Бишкека.

Алмазбек Атамбаевни қамоқда сақлаш муддати яна узайтирилди

280
(Янгиланган 17:24 14.01.2020)
Адвокат суд Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни қамоқда сақлаш муддатини 15 мартга қадар узайтирганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 14 янв — Sputnik. Суд Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевни қамоқда сақлаш муддатини 15 мартга қадар узайтирди. Бу ҳақда унинг адвокати Замир Жоошев РИА Новостига маълум қилди.

“Бугун мажлисда эҳтиёт чораси икки ойга, яъни 15 мартга қадар узайтирилди”, - дея маълум қилган ҳимоячи.

Унинг сўзларига кўра, ишни кўриб чиқиш судланувчиларнинг адвокатларидан бирининг бетоблиги боис бошқа кунга кўчирилган. Кейинги суд мажлиси 16 январь куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Атамбаевга тегишли бўлмаган мол-мулк хатловдан чиқарилгани хабар қилинган эди.

280
Теглар:
суд, Қирғизистон, Атамбаев
Мавзу:
Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қўлга олиниши (44)