Машина скорой помощи в Китае

Беш йил фақат гуруч ва қалампир билан овқатланган хитойлик қиз вафот этди

755
Беш йил давомида фақат гуруч ва тузланган Чили қалампирини истеъмол қилган хитойлик талаба қиз вафот этди.

ТОШКЕНТ, 14 янв – Sputnik. Беш йил давомида фақат гуруч ва тузланган Чили қалампирини истеъмол қилган хитойлик талаба чарчоқдан вафот этди, деб хабар қилди South China Morning Post. РИА Новости хабарига асосан.

Қизнинг онаси тўрт ёшида вафот эган, 14 йилдан сўнг эса отаси вафот этади.

Шундан сўнг у укасини катта қилишга мажбур бўлди. Руҳий касаллиги туфайли бола тиббий ёрдамга муҳтож эди, опаси эса ҳар ой 300 юан (2,7 минг рубл) миқдорида ёрдам пули олган. Бу қийинчиликларга қарамай, қиз коллежга ўқишга киради, у ерда унга ҳар йили етти минг юан (62,2 минг рубл) миқдорида стипендия тўланади.

Талаба ва унинг укаси қариндошларининг уйида яшайган, аммо барибир молиявий қийинчиликларга дуч келган.

Шу сабабли, қиз беш йил давомида гуруч ва тузланган чили қалампири билан овқатланади, бу қизнинг жуда ориқлаб кетишига олиб келди: унинг вазни 22 килограммни ташкил этган. Ўтган йилнинг октябр ойида талабага юрак ва буйрак муаммолари ташхиси қўйилган эди. У хайрия ташкилотларига мурожаат қилишга мажбур бўлди ва унинг ҳикояси жамоатчилик эътиборини тортди. Умумий ҳисобда бир миллион юан (тахминан тўққиз миллион рубл) тўпланган, аммо бу етарли эмас эди.

Шифокорлар қизни қутқара олмадилар. У 13 январь куни вафот этди.

755
Евро. Иллюстративное фото.

Россияда евро курси кескин кўтарилди

222
Москва биржаси маълумотларига кўра, Россияда евро курси 2016 йилдан бўён биринчи марта 92 рублдан ошди.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Москва биржаси маълумотларига кўра, рубл асосий хорижий валюталарга нисбатан пасайишни тезлаштирди.

Хусусан, евро курси 2016 йил январидан бери биринчи марта 92 рублдан ошди. Москва вақти билан соат 16: 01дан бошлаб "эртага" ҳисоб-китоби билан доллар курси 53 копейкага ошиб, 78,74 рублни ташкил қилди.

Шу ўринда, Brent маркали нефтнинг бир баррели 0,92 фоизга ўсиб, 42,8 долларни ташкил этди.

Бундан аввал экспертлар ташқи сиёсий вазият, жумладан янги санкциялар таҳдиди, Алексей Навальний билан боғлиқ вазият, шунингдек, COVID-19 пандемиясининг иккинчи тўлқини рублга қўшимча босим ўтказаётгани ҳақида огоҳлантирган эди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу нефт ва газга бўлган талабга зарба бериш хавфи мавжуд ва бу ўз навбатида Россияда валюта тушумини камайтиради.

222
Пресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков

Кремль Тоғли Қорабоғдаги можарога муносабат билдирди

445
Россия президенти матбуот котибининг сўзларига кўра, Тоғли Қорабоғдаги можаро Россия ва бошқа мамлакатларнинг жиддий хавотирланишига сабаб бўлади.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Тоғли Қорабоғдаги можаро Россия ва бошқа мамлакатларнинг жиддий хавотирланишига сабаб бўлади.  Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“<...> Ҳозир ким ҳақ, ким айбдор эканини аниқлашда эмас, балки биринчи навбатда айнан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш жуда муҳим. Россия ҳамиша тенг тарозига солинган позицияни эгаллаб келган. Айнан бу позиция Россияга бу можарони тартибга солиш учун ўзининг таъсиридан ва ва ҳар икки мамлакатлар, ҳам Арманистон, ҳам Озарбайжон билан анъанавий яхши муносабатларидан фойдаланиш имконини беради”, - деди Песков. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Тоғли Қорабоғдаги кескинлик

Тоғли Қорабоғдаги туташув чизиғидаги вазият якшанба, 27 сентябрь куни эрталаб кескинлашди. Тан олинмаган республика Озарбайжон ҳарбийлари унинг ҳудудини, жумладан, пойтахт Степанакертани ўққа тутганини маълум қилди. Тинч аҳоли орасида қурбонлар бор.

Боку ва Ереван вазиятни кескинлаштиришда бир-бирини айламоқда. Озарбайжон Мудофаа вазирлиги арман томони ўт очгани, озарбайжон томони эса ҳужумга қарши амалиётни бошлаганини таъкидламоқда. Арманистон Мудофаа вазирлиги Қорабоғ Озарбайжон томонидан ҳаво ва ракета ҳужумига учраганини маълум қилмоқда.

Арманистон ҳукумати Тоғли Қорабоғдаги ҳодисалар туфайли мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик жорий этди. Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси раҳбарияти ҳам шундай қарор қабул қилган.

Озарбайжон ҳам Тоғли Қорабоғда вазият кескинлашгани туфайли қатор шаҳарлар ва ҳудудларда ҳарбий ҳолат жорий этишга қарор қилди.

Дунё ҳамжамияти томонларни босиқликка ва музокараларга чорламоқда. Жумладан, Россия ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирликлари Боку ва Ереванни зудлик билан ўт очишни бас қилишга ва музокаралар ўтказишга чақирди.

445