Военнослужащие ВС США

Ироқдаги АҚШ ҳарбий базасига яна ракета зарбаси амалга оширилди - ОАВ

1127
Эрон генерали Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилишига жавобан Ироқдаги АҚШ базаларига ракета зарбаси амалга оширилди.

ТОШКЕНТ, 15 янв – Sputnik. Бағдод шимолий қисмида жойлашган АҚШ ҳарбий базаси - “Эт-Тажи” ракета зарбасига ракета зарбаси амалга оширилди, деб маълум қилди Ироқ армияси. РИА Новости хабарига асосан.

Зарба “Катюша” типидаги қуролдан олиб борилган. Таъкидланишича, ҳеч ким ҳалок бўлмаган.

Якшанба куни ҳам  АҚШ ҳарбийлари жойлашган “Балад” базаси ҳам ракета зарбасига учраганди.

Яқин шарқда вазият кескинлашуви

АҚШ 2019 йил 29 декабрь куни Ироқ ва Суриядаги шиаларнинг “Катаиб Ҳизбуллаҳ” гуруҳи объектларига зарба берди.

2020 йил 3 январга ўтар кечаси АҚШ Бағдод халқаро аэропорти яқинида амалиёт ўтказди, унинг давомида эронлик генерал Қосим Сулаймоний ва Ироқ шиа кўнгилли қўшинлари раҳбарининг ўринбосари Абу Маҳди ал-Муҳандис ўлдирилди. Вашингтон уларни 31 декабр куни АҚШнинг Ироқдаги элчихонаси ва коалация базасига уюштирилган ҳужумларга алоқадор деб ҳисоблади.

Эрон олий етакчиси Али Хоминаий Сулаймонийнинг ўлими учун АҚШдан қасос олишга ваъда берди.

Ироқ парламенти "Ислом давлати"*га қарши кураш коалиция битимини бекор қилиш ва мамлакатдан хорижий қўшинларни олиб чиқилишига овоз берди.

8 январда Эрон АҚШнинг Ироқда жойлаштирилган базалари бўйлаб 15 та баллистик ракеталарни учирди.

1127
Мавзу:
АҚШ – Эрон можароси (36)
Американский эсминец Джон Маккейн

АҚШ ҳарбий кемаси Россия чегарасини ноқонуний кесиб ўтди

373
(Янгиланган 13:06 24.11.2020)
АҚШ ҳарбий кемаси “John McCain” Буюк Пётр кўрфазида Россия чегарасини кесиб ўтди. Бу ҳолатни РФ "Адмирал Виноградов" катта кемаси ҳарбийлари ўз вақтида аниқлади.

ТОШКЕНТ, 24 ноя — Sputnik. АҚШ ҳарбий кемаси “John McCain” Россия чегарасини кесиб ўтди, бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги хабар қилди.

“Тинч океан флотининг "Адмирал Виноградов" катта кемаси Буюк Пётр кўрфазида АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг "John McCain" эсминеци томонидан Россия Федерацияси давлат чегарасини бузганлик ҳолатини қайд этди”, - дейилган хабарда.

Таъкидланишича, АҚШ кемаси чизиқдан икки километр нарига ўтиб кетди.

"Адмирал Виноградов" хорижий кемани халқаро алоқа канали орқали бундай ҳаракатларни амалга ошириш мумкин эмаслиги тўғрисида огоҳлантирди.

Шунингдек, Россия ҳарбийлари АҚШ кемасини ҳайдаш учун таран маневридан фойдаланишлари мумкинлиги айтилди. Шундан сўнг "John McCain" кемаси нейтрал сувга қайтиб кетди.

373

Россия яна бир давлат билан авиа-қатновларни тиклади

440
23 ноябрдан бошлаб Венесуэла Россия билан авиа қатновларни қайта тиклайди – деб хабар қилди Венесуэла фуқаролик авиацияси хизмати.

ТОШКЕНТ, 23 ноя — Sputnik. 23 ноябрь куни Венесуэла Россия билан авиа қатновларни қайта тиклайди, деб хабар қилди Лотин Америкаси давлатининг фуқаролик авиацияси хизмати.

"Фуқаро авиацияси хизмати ... 23 ноябрдан бошлаб Россия ва Боливиядан тижорат рейслари очилиши тўғрисида хабар беради", - дейилган хабарда.

Ушбу 2та йўналиш Мексика, Доминикан Республикаси, Эрон, Туркия ва Панамага очиладиган рейсларга қўшилади.

Бир неча кун олдин Венесуэла президенти Николас Мадуро яқинда Венесуэла ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри рейслар очилишини эълон қилганди.

Венесуэладаги Conviasa авиакомпаниясининг веб-сайтида Москва йўналиши чипталарни сотувга қўйилди.

440
ЛЭП

Ўзбекистонда электр энергиясидан қарздорлиги энг катта бўлган вилоятлар рейтинги

189
(Янгиланган 16:26 24.11.2020)
Ўзбекистон бўйлаб 7,4 миллиондан ортиқ истеъмолчиларнинг барчаси электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 24 ноя - Sputnik. Самарқанд вилояти - электр энергиясидан қарздорлик бўйича республикада етакчи, деб маълум қилинди бугун "Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш масалаларига бағишланган матбуот-анжуманида.

Sputnik Ўзбекистон мухбири хабари асосида.

Таъкидланишича, Самарқанд вилоятининг электр энергиясидан қарздорлиги 646 миллиард сўмни ташкил қилмоқда. Шундан 553 миллард сўми бу аҳоли қарздорлиги.

Шунингдек, 2 ва учинчи ўриндарда Навоий вилояти (қарз суммаси 410 миллиард) ва Андижон вилояти (қарз 273 миллиард сўмни ташкил этмоқда, шундан 247 милларди аҳолининг қарздорлиги) келмоқда.

Шунингдек, матбуот-анжуманида Ўзбекистонда электр энергияси учун ҳатто 3 йилдан буён тўловни амалга оширмаган истеъмолчилар борлиги ҳам айтилди. 283 минг 489 нафар истеъмолчи 3 йилдан буён умуман электр энергияси учун тўловни амалга оширмаган. Шулардан Самарқанд вилоятида 46 158 нафарни, Тошкент вилоятида 45 685 нафарни, Фарғона вилоятида 28 770 нафарни, Андижон вилоятида 26 867 нафарни ташкил қилган.

Истеъмолчиларнинг қарздорлиги бўйича ўтказилган таҳлилларга кўра, бугунги кунда:

1 миллион сўмдан 3 миллион сўмгача бўлган қарздорлар сони Республикада - 157 839 нафарни ташкил қилади;

3 млн дан -5 млн.гача бўлган қарздолар - 14 890 нафарни;

10 миллион сўмдан юқори бўлган қарздорлар 5499 нафарни ташкил этмоқда.

Бугунги кунда Республикада аҳолининг электр энергиясидан қарздорлиги 2,4 триллиондан ошган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ўзбекистонда "Ҳудудий электр тармоқлар" АЖ томонидан рақамлаштиришнинг асосий йўналишларидан бири - "Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари изчиллик билан олиб борилмоқда.

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ ва "KT Corporation" компанияси ўртасида электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш марказини ташқил этиш бўйича 2019 йилда битим имзоланган.

Марказ Корея, Хитой, Сингапур ва АҚШ каби давлатларнинг етакчи компаниялари томонидан ишлаб чиқарилган сервер ускуналар билан жиҳозланган.

Электр энергиясини ҳисобга олишни автоматлаштириш маркази ишга туширилишидан асосий мақсад - республика миқёсида электр энергияси истеъмолчиларининг соатлик, суткалик, ойлик ва йиллик балансларини шакллантириш, кўп тарифлик тизимида ҳисоб-китобларни амалга ошириш, яъни қарздорларни автоматик равишда таъминотдан ўчириш ва фойдаланилган электр энергияси учун тўлов амалга оширилганидан сўнг қайта улаш белгиланган.

Ўзбекистон бўйлаб 7,4 миллиондан ортиқ истеъмолчиларнинг барчаси электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланиши режалаштирилган.

Айни кунгача Жамиятнинг ўз маблағлари ҳамда қатор халқаро ташкилотлар инвестициялари ҳисобидан 4,6 миллиондан ортиқ замонавий ҳисоблагич ўрнатиб бўлинган.

189