Голубь у фонтана. Архивное фото

Қанотида Хитой ҳарфлари ёзилган каптарлар Қозоғистон аҳолисини ташвишга солди - фото

3289
(Янгиланган 20:20 15.01.2020)
Қозоғистон қишлоқ хўжалик вазирлиги маълумотига кўра, бу қушлар Хитойда ўтказиладиган мусобақалар “қатнашчилари” ҳисобланади ва эҳтимол уларни мамлакатга кучли шамол олиб келган.

ТОШКЕНТ, 15 янв – Sputnik.  Шарқий-Қозоғистон вилояти аҳолиси қанот ва думида қизил рангда Хитой иероглифлари ёзилган каптарлар пайдо бўлгани туфайли ташфишга тушди. Sputnik Қозоғистон хабарига асосан.

Фуқаролар бу масала юзасидан Катон-Қарағай миллий боғига мурожаат қилишди.

Маълум бўлишича, илмий бўлим ходимлари 2015 йилдан бери бундай қушларни кузатиб, ўрганиб чиқишган ва бир нечта илмий мақолаларни нашр этишган.

Тўрт йил аввал Бекалка қишлоғи аҳолиси ўлган каптарни топиб олишган. Қушнинг ўнг оёғида қора рангда бўлган узук ва голограмма борлиги аниқланди. Чап оёғида кичик трапсмиттер ўрнатилган. Қушнинг қанотларида эса Хитой ёзуви иероглифлари чизилган.

Қизиқарли факт: каптарлар доим товуқлар боқиладиган ҳовлиларда тўхтаб, одамлардан қўрқишмаган, қўлга ўргатилган эди.  

"Биз Хитой каптарларини ўрганишни бошлаганимизда, улар ҳақиқатан ҳам жуда муҳим маълумотларнинг ташувчиси эканлиги маълум бўлди, аммо махфий маълумотлар эмас, балки спортга тегишли маълумотлар. Маълум бўлишича, ўтган асрнинг 90-йилларида каптар спорти пайдо бўлиб, тез ривожланган. Каптар тотализаторлари катта пул ишлаш мумкин бўлган. Бу йўналиш ривожланган мамлакатлардан бири - Хитой", - деб ёзди Facebook’даги саҳифасида Экология вазирлигининг Экология вазирлигининг ўрмон хўжалиги ва ёввойи табиат қўмитаси ходими Сакен Дилдаҳмет.

Унинг сўзларига кўра, Хитойа каптарчилик тикланиши ўтган асрнинг 90-йилларида иқтисодий тикланиш бошланиши билан боғлиқ. Ушбу даврда, битта питомникдан бошқасига учиш тезлиги бўйича мамлакат бўйлаб мусобақалар ўтказила бошланди.

2000 йилдан бери Пекин ва бошқа катта шаҳарларда мусобақалар ўтказилди.  

Бугунги кунда Хитойда кўплаб каптар ўчириш мусобақа жойлари мавжуд. Мамлакатда ҳалқа, микрочип, каптарларни аниқлаш учун сканерлар, электрон сканерли соатлар, шунингдек қушларнинг жойлашишини аниқлайдиган навигаторлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилган.

Дилдаҳметнинг сўзларига кўра, спорт каптарларни етиштириш билан махсус фермалар шуғулланади. Улардан бир Урумчида жойлашган. Бу қушлар доимий яшаш жойидан 700 км узоқ масофагача - чегара олдидаги Олма-ота ва Шарқий-Қозоғистон вилоятларига учиб келишган. Ўтган йили тутиб олинган қушнинг қанотида "спорт каптар" ва унинг лақаби ёзилган.

Каптарларни Хитой билан чегарадош жойларда учрамоқда, кучли шамол туфайли қушлар асосий маршрутдан узоқлашган бўлиши мумкин.

3289