Кандидат на пост премьер-министра РФ Михаил Мишустин

Михаил Мишустин Россия бош вазири лавозимига тасдиқланди

1420
(Янгиланган 09:58 17.01.2020)
Михаил Мишустин Россиянинг янги бош вазири этиб тайинланди. Давлат Думасининг аксарият депутатлари уни қўллаб-қувватлашди.

ТОШКЕНТ, 16 янв — Sputnik. Россия Давлат Думаси Михаил Мишустин номзодини бош вазир лавозимига тасдиқлади, деб хабар қилмоқда РИА Новости.

Ҳозиргина якунланган очиқ овоз бериш жараёнида Михаил Мишустин номзодини 383 нафар депутат қўллаб қувватлади, 41 нафар депутат овоз беришмади, ҳеч ким қарши овоз бермади, - дейилган хабарда.

Ўзининг жавоб сўзида Мишустин депутатларга уни қўллаб-қувватлагани учун миннатдорлик билдирди.

Дума депутатлари олдида сўзга чиққан Мишустин, ўз бошқарув даврида қуйидагиларни бажаришга ваъда берди:

  • Ҳукуматга ишга олинган ҳар бир амалдор миллий ривожланиш мақсадларига эришиш учун шахсан жавобгар бўлишини;
  • Ижтимоий тенглик ва болалар парвариши ва ҳаёт даражасини оширишни; 
  • Президентнинг май ойида эълон қилинган фармонларининг бажарилиши;
  • Мудофаа саноатини соғломлаштиришни;
  • Миллий лойиҳаларни амалга ошириш учун маблағ ажратишни;
  • Манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатишни; 
  • Бизнес олдида Ҳукуматга ишончни тиклашни;
  • Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришни;
  • Аҳоли олган кредитлардан бекорга воз кечмасликни;

Эслатиб ўтамиз, Михаил Мишустин номзходини бош вазирликка 15 январ куни Россия президенти Владимир Путин таклиф қилган эди.

Михаил Мишустиннинг батафсил таржимаи ҳоли билан қуйида танишишингиз мумкин. 

 

1420
Евро. Иллюстративное фото.

Россияда евро курси кескин кўтарилди

216
Москва биржаси маълумотларига кўра, Россияда евро курси 2016 йилдан бўён биринчи марта 92 рублдан ошди.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Москва биржаси маълумотларига кўра, рубл асосий хорижий валюталарга нисбатан пасайишни тезлаштирди.

Хусусан, евро курси 2016 йил январидан бери биринчи марта 92 рублдан ошди. Москва вақти билан соат 16: 01дан бошлаб "эртага" ҳисоб-китоби билан доллар курси 53 копейкага ошиб, 78,74 рублни ташкил қилди.

Шу ўринда, Brent маркали нефтнинг бир баррели 0,92 фоизга ўсиб, 42,8 долларни ташкил этди.

Бундан аввал экспертлар ташқи сиёсий вазият, жумладан янги санкциялар таҳдиди, Алексей Навальний билан боғлиқ вазият, шунингдек, COVID-19 пандемиясининг иккинчи тўлқини рублга қўшимча босим ўтказаётгани ҳақида огоҳлантирган эди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу нефт ва газга бўлган талабга зарба бериш хавфи мавжуд ва бу ўз навбатида Россияда валюта тушумини камайтиради.

216
Пресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков

Кремль Тоғли Қорабоғдаги можарога муносабат билдирди

436
Россия президенти матбуот котибининг сўзларига кўра, Тоғли Қорабоғдаги можаро Россия ва бошқа мамлакатларнинг жиддий хавотирланишига сабаб бўлади.

ТОШКЕНТ, 28 сен — Sputnik. Тоғли Қорабоғдаги можаро Россия ва бошқа мамлакатларнинг жиддий хавотирланишига сабаб бўлади.  Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“<...> Ҳозир ким ҳақ, ким айбдор эканини аниқлашда эмас, балки биринчи навбатда айнан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш жуда муҳим. Россия ҳамиша тенг тарозига солинган позицияни эгаллаб келган. Айнан бу позиция Россияга бу можарони тартибга солиш учун ўзининг таъсиридан ва ва ҳар икки мамлакатлар, ҳам Арманистон, ҳам Озарбайжон билан анъанавий яхши муносабатларидан фойдаланиш имконини беради”, - деди Песков. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Тоғли Қорабоғдаги кескинлик

Тоғли Қорабоғдаги туташув чизиғидаги вазият якшанба, 27 сентябрь куни эрталаб кескинлашди. Тан олинмаган республика Озарбайжон ҳарбийлари унинг ҳудудини, жумладан, пойтахт Степанакертани ўққа тутганини маълум қилди. Тинч аҳоли орасида қурбонлар бор.

Боку ва Ереван вазиятни кескинлаштиришда бир-бирини айламоқда. Озарбайжон Мудофаа вазирлиги арман томони ўт очгани, озарбайжон томони эса ҳужумга қарши амалиётни бошлаганини таъкидламоқда. Арманистон Мудофаа вазирлиги Қорабоғ Озарбайжон томонидан ҳаво ва ракета ҳужумига учраганини маълум қилмоқда.

Арманистон ҳукумати Тоғли Қорабоғдаги ҳодисалар туфайли мамлакатда ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарлик жорий этди. Тан олинмаган Тоғли Қорабоғ республикаси раҳбарияти ҳам шундай қарор қабул қилган.

Озарбайжон ҳам Тоғли Қорабоғда вазият кескинлашгани туфайли қатор шаҳарлар ва ҳудудларда ҳарбий ҳолат жорий этишга қарор қилди.

Дунё ҳамжамияти томонларни босиқликка ва музокараларга чорламоқда. Жумладан, Россия ва Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирликлари Боку ва Ереванни зудлик билан ўт очишни бас қилишга ва музокаралар ўтказишга чақирди.

436