АҚШ Эрон зарбасидан 11 аскари яраланганини тасдиқлади

Oбуна бўлиш
Эрон генерал Қассам Сулаймонийнинг ўлдирилишига жавобан АҚШ ҳарбий базаларига 15га яқин ракета зарбаси берган эди.

ТОШКЕНТ, 17 январ - SPUTNIK. АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) америкалик 11 ҳарбий Ироқдаги базаларига берилган зарба натижасида жабрланганини тасдиқлади.

АҚШдаги ҳарбий манбаларга асосланиб, Defence One нашри илгари 8 январ куни отишма пайтида АҚШнинг11 аскарининг яраланганини, улар мия чайқалишида гумон қилинганлигини ёзган. Таъкидланишича, ҳарбийлар чайқалишни даволаш ва кейинги текширув учун Кувайт ва Германиянинг Ландштуле касалхоналарига эвакуация қилинган.

"Ушбу қўшинлар хизматга яроқли деб топилганда Ироққа қайтиши кутилмоқда", деди РИА Новости агентлигига CENTCOM вакили капитан Билл Эрбан.

Эрон Бағдодда генерал Қассам Сулаймонийнинг улдирилишига жавобан 8-январ куни АҚШ базаларига 15га яқин ракета билан зарба берган эди. 

Президент Дональд Трамп ва Пентагон томонидан айтилган расмий маълумотларга кўра, АҚШ қўшинлари орасида қурбонлар бўлмаган.

Янгиликлар лентаси
0