Жулиан Ассанжнинг онаси Ruptly’га холислик учун миннатдорчилик билдирди

© REUTERS / Peter NichollsОснователь WikiLeaks Джулиан Ассанж
Основатель WikiLeaks Джулиан Ассанж - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
RТ ва “Россия Сегодня” ХАА бош муҳаррири Маргарита Симоньян WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжнинг онаси Ruptly’га холислиги учун миннатдорчилик билдирганлигини айтди.

"Жулиан Ассанжнинг онаси бизнинг видео агентлигимиз йигитларига миннатдорчилик изҳор этади", - деб ёзди у. Симоньян изоҳ скриншотини Телеграм каналида илова қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Основатель WikiLeaks Джулиан Ассанж - Sputnik Ўзбекистон
WikiLeaks сайти асосчиси Жулиан Ассанж Лондонда ҳибсга олинди

Кристин Ассанж твитида: "Барнабига (Буюк Британиядаги Ruptly продюсери) ва Ruptlyга доим биз бирга бўлганликлари учун, ўғлим ҳақида холис маълумот беришгани учун раҳмат".

Жулиан Ассанж АҚШнинг Афғонистон ва Ироқдаги ҳарбий операциялари пайтида ноқонуний ҳаракатларини фош қилгани учун халқаро миқёсда танилган. Журналист ҳарбий ҳаракатлар пайтида тинч аҳолининг ўлдирилиши, шунингдек, Американинг Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасида сақлаш шартлари тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.

2010 йилда уни Швецияда зўрлаш ва таъқиб қилишда айблашди. Ассанж ҳамма айбловларни рад этди: унинг сўзларига кўра, унга қарши шикоят қилган аёллар қасос олиш ва полиция таъсири остида ҳаракат қилишган. Бир оздан сўнг иш ёпилди, кейин эса қайта очилди ва ўтган йилнинг ноябр ойида яна ёпилди.

2010 йил июн ойидан бери WikiLeaks асосчиси экстрадиция қилинишидан қўрқиб, Лондондаги Эквадор элчихонасида яширинган. Ўтган йилнинг 11 апрель куни эрталаб у АҚШ талабига биноан ҳибсга олинган. Лондон суди уни гаров шартларини бузганликда айбдор деб топди ва 11 ой қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Шундан сўнг АҚШ ҳукумати Ассанжга жосуслик ва маҳфий маълумотларни ошкор қилишда янги айбловларни қўйди. Ҳозирда Лондон судида экстрадиция масаласида мажлислар бўлиб ўтмоқда. АҚШда Ассанж 175 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Янгиликлар лентаси
0