Хитойда коронавирус қурбонлари сони тез кўпаймоқда

© Sputnik / Anna Ratkoglo / Медиабанкка ўтишПрохожие в защитных масках на одной из улиц в Пекине
Прохожие в защитных масках на одной из улиц в Пекине - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Хитойда коронавирус қурбонлари сони бир кунда бир ярим баробар ошди деб хабар қилмоқда ХХР Соғлиқни сақлаш қўмитаси.

ТОШКЕНТ, 27 янв - Sputnik. Хитойда янги коронавирус билан касалланиш натижасида вафот этганлар сони 80 кишига етди, касалланганлар сони 2744 кишига етди, деб хабар беради Хитой Давлат соғлиқни сақлаш қўмитаси.

Аввалроқ, Хитойда 1975 та ҳолат қайд этилгани, улардан 56 киши вафот этгани ҳақида хабар берилган эди.

Расмийларга кўра, 461 беморнинг аҳволи оғир, 51 касалхонадан чиқарилди, шубҳали ҳолатларнинг умумий сони 5794 га етди. Статистикага кўра, инфекцияга чалинишнинг саккизта ҳолати Гонконгда, бешта Макаода, тўрттаси Тайванда қайд этилган.

Продажа ингредиентов для традиционной китайской косметики и лекарств на рынке в Гонконге - Sputnik Ўзбекистон
Хитойдаги янги коронавирус манбаи аниқланди

Global Times газетаси хабар беришича, коронавирус тарқалиши бошланган Хубейда ушбу касаллик туфайли 76 киши вафот этган ва касалланганларнинг умумий сони 1423 тага етган.

2019-nCoV коронавирусининг авж олиши

Декабр ойининг охирида, Хитой ҳукумати аҳолиси зич Ухань шаҳрида (Хубеи провинцияси) келиб чиқиши номаълум бўлган пневмония касаллиги ҳақида хабар берди. Мутахассислар ушбу касалликнинг қўзғатувчиси одамдан одамга юқадиган коронавируснинг янги тури - 2019-nCoV эканлигини аниқладилар.

Аломатлар орасида иситма, йўтал, нафас қисилиши ва тумов. Вирус ХХР ташқарисида тарқалди, юқтириш ҳолатлари Жанубий Корея, Япония, АҚШ, Таиланд, Канада, Ветнам, Сингапур, Непал, Франция, Австралия ва Малайзияда қайд этилди.

Аввалроқ, ХХР Касалликларни олдини олиш ва назорат қилиш миллий марказининг олимлари, 2019-nCoV вируси Чжэцзян провинциясининг Чжоушань шаҳрида яшовчи кўршапалак организмидаги коронавирусга ўхшашлигини аниқладилар. ХХРда янги касаллик тарқалиши муносабати билан ёввойи ҳайвонларни сотиш ва ташиш тақиқланди.

Янгиликлар лентаси
0