Бирор кун олиб кетаман - ота ўз болаларини “Шереметьево”да қолдириб кетди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишНачало эксплуатации нового терминала в аэропорту "Шереметьево"
Начало эксплуатации нового терминала в аэропорту Шереметьево - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шереметьевода қаровсиз қолдирилган болаларнинг ёнидан уларнинг барча ҳужжатлари ва отаси қолдирган хат топилган.

ТОШКЕНТ, 27 янв – Sputnik. Москвадаги “Шереметьево” халқаро аэропорти ходимлари кеча қаровсиз қолган икки нафар болани топиб олишди, РИА Новости хабарига асосан.

Детская обувь на выставке Kinder Expo - Sputnik Ўзбекистон
“Ўзстандарт” болалар пойабзалидаги камчиликларни аниқлади

Қаровсиз болаларни Шереметьево аэропортининг D терминали хавфсизлик ходимлари топиб олишган.

Маълум бўлишича улар 2011 ва 2014 йилда туғилган ака-укалар бўлиб, болалар шу куннинг ўзида Хабаровск шаҳридан учиб келишган. Уларнинг ёнида рюкзаклари бўлиб унинг ичидан уларнинг барча ҳужжатлари ва отаси қолдириб кетган хат ҳам топилган.

Хатда хабар қилинишча, уларнинг отаси ўзининг оғир молиявий шароитидан арз қилиб, болаларни қолдириб кетишга мажбур бўлаётганини ва уларни “бирор кун олиб кетишга тайёрлигини” хабар қилган.

Айни дамда болалар кўрикдан ўтказиш учун тиббий муассасага йўналтирилган. Россия болалар омбудсмени Анна Кузнецова ташлаб кетилган болалар борасидаги вазиятни назорат остига олган.

Янгиликлар лентаси
0