Флаг Соединенных Штатов Америки.

АҚШ кимларга виза бермайди - рўйхат

923
(Янгиланган 13:09 01.02.2020)
АҚШ президенти Дональд Трамп олтита давлат фуқароларига виза чекловларини кучайтириш бўйича ҳужжат имзолади.

ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Дональд Трамп 6 та давлатга нисбатан АҚШга келиш бўйича чекловларни жорий этишга қарор қилди. Reuters хабарига асосан.

Президент фармони 1 феврал куни эълон қилинди. Чекловлар Қирғизистон, Эритрей, Мьянма, Нигерия, Судан ва Танзания фуқароларига таъсир қилади. Биринчи тўртта давлат фуқароларига АҚШда доимий яшаш ҳуқуқини берадиган миграция визалари берилмайди, Судан ва Танзанияда грин-карт лотереяси бекор қилинди.    

Бошқа визалар олдинги тартибда берилади.

АҚШ Ички хавфсизлик вазири вазифасини бажарувчи Чад Волфнинг сўзларига кўра, ушбу олтита штатлар АҚШ хавфсизлик стандартларига, шу жумладан маълумот алмашиш бўйича талабларга жавоб бера олмаган. Фармонда паспорт технологияларидан терроризм ва жиноятчиликда гумон қилинганлар ҳақида маълумот алмашишгача бўлган муаммолар қайд қилган.

Конгресс вакиллари палатаси демократлари бу тақиқ киритилишига қарши чиқишганди.

923

Собянин масофадан туриб ишлашни давом эттиришни таклиф қилди

6
(Янгиланган 16:29 18.09.2020)
Москва мэри ташкилот фаолиятига зарар етмаган тақдирда барчага масофадан туриб ишлашни маслаҳат берди. Катта ёшли фуқаролардан имкон қадар алоқаларини чеклашни сўради.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Москва мэри Сергей Собянин коронавирус пандемияси туфайли пойтахтда масофадан туриб ишлаш ва ўқиш тажрибасини давом эттиришни таклиф қилди. 

"Мен, ташкилий кўринишидан қатъий назар барча корхона ва муассаса раҳбарларига, ташкилот иш фаолиятига жиддий зарар етказмаган тақдирда, , масофадан туриб ишлаш тартибини давом эттиришни маслаҳат берган бўлардим", - деди Москва мэри "Россия 24" телеканали эфирида. - Ушбу таклифларни биз ҳеч қачон бекор қилмаганмиз ва ҳозир яна уларга қайтмоқчимиз ва имкон қадар уларга амал қилишни сўраймиз".  

Шунингдек, Сергей Собянинг катта ёшли фуқаролардан атрофдагилар билан имкон қадар ўз алоқаларини чеклашни сўради.

Собянин айтишига кўра, бугунги кунда Москвада вазият стабил. Касаллар сони ошиши ўтказилаётган тестлар сонига боғлиқ бўлмоқда. Мактабларда касаллик аниқланган тақдирда - фақат ўша синфлар ёпилмоқда. Бугунги кунда МОсква шаҳридаги мактабларнинг 99% - одатий тартибда ишламоқда. 

 

6

Сурия операцияси идеал ҳарбий йўлтанламас яратишга ёрдам берди

58
(Янгиланган 15:57 18.09.2020)
Ушбу автомобил Суриядаги жанговор тажрибадан келиб чиққан ҳолда, ҳарбийлар талабига мувофиқ ясалган. Ундан разведка-штурм ҳаракатларида, душман ҳудудуди ичкарисига киришда фойдаланиш мумкин.

ТОШКЕНТ, 18 сен - Sputnik. Россия Қуролли кучларининг бир неча йилдан буён Сурия ҳудудида олиб бораётган операцияси идеал ҳарбий йўлтанламас автомобилини яратишга ёрдам берди, деб ёзмоқда Автовзгляд. 

Яқнинда Москвада бўлиб ўтган "Армия-2020" ҳарбий техника форумида Россия ҳарбий саноатчилари "Тигр" зирҳли автомобилининг янги версиясини намойиш қилди. Ушбу автомобилни яратишда Сурияда орттирилган ҳарбий тажрибадан кенг фойдаланилган. 

Бронированный "Тигр"-багги

Хусусан, янги "Тигр" пўлат зинапоя, пластик қанот ва янги ёритиш чироқлари, қўшимча зирҳли ҳимоя ва заводда  ўнатилган видерегистраторларга эга бўлди. 

Шунингдек, автомобилга Хитойда ишлаб чиқилган 3 поғонали автомат коробка ҳамда Ярославлда ишлаб чиқарилган 240 от кучига эга бўлган ЯМЗ-534 турбодизель двигатели ўрнатилди.

Бронированный "Тигр"-багги

Ундан усти ва ёнлари очиқ, "багги" кўринишидаги варианти ҳам ишлаб чиқилган. Унинг эшиклари ўрнига брезент матодан парда ўрнатилган. Инженерлар айтишига кўра, ушбу автомобил Суриядаги жанговор тажрибадан келиб чиққан ҳолда, ҳарбийлар талабига мувофиқ ясалган. Автомобилдан разведка-штурм ҳаракатларни амалга оширишида, душман ҳудудуди  ичкарисига киришда фойдаланиш мумкин.  

Автомобил 5 кишига мўлжалланган бўлиб, йўловчиларнинг ҳар бири учун алоҳида хавфсиз ўриндиқ ўрнатилган. 12,7 миллиметрли КОРД пулемёти, 7,62 миллиметрли "Печенег" номли қўл пулемётлари ҳамда РПБ ва ПЗРК тизимлари ўрнатилган. 

Автомобилни кўздан кечирган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Шойгу уни яқинда бўлиб ўтадиган "Кавказ-2020" қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларида фойдаланиш мумкин. 

Бронированный "Тигр"-багги
58