ТОШКЕНТ, 6 фев - Sputnik. Россия сув ости кемалари фаоллиги туфайли АҚШнинг шарқий қирғоқлари Америка флоти учун "хавфсиз бошпана" бўлмай қолди. Бу ҳақда АҚШ денгиз флоти вице-адмирали Эндрю "Вуди" Льюис маълум қилди, деб хабар беради РИА Новости The Drive нашрига асосан.
Унинг сўзларига кўра, янада такомиллашган ва жим ҳаракатланувчи Россия сув ости кемалари жойлаштирилганлиги сабабли, АҚШ денгиз флоти энди Атлантикани ўзининг "инкор этиб бўлмайдиган" ҳукмронлик зонаси деб ҳисобламайди. Унинг қўшимча қилишича, душман "янада ҳалокатли қурол тизимлари" билан жиҳозланган ҳарбий техникадан фойдаланишни бошлаган.
"Бизнинг кемаларимиз энди шарқий соҳилда хавфсиз жойда бўлишини ёки ҳеч бўлмаганда Атлантика океанини бошқа жойга амалиётларни учун тўсқинликсиз кесиб ўтишга ҳаракат қилмаса ҳам булаверади", деди Льюис Америка Қўшма Штатлари Ҳарбий-денгиз институти ва Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази йиғилишида.
Унинг сўзларига кўра, янги воқелик шундаки, денгизчилар АҚШ ҳарбий денгиз кучлари Атлантика флотининг асосий ҳарбий-денгиз базаси жойлашган Норфолкдан чиқиб кетиши билан улар хавфли зонада ҳаракат қилишади.
Вице-адмиралнинг таъкидлашича, Россия флотининг сув ости кемалари Атлантика океанида "исталган вақтда" патруллик қилади. Унинг эътибор беришича, сўнгги йилларда сув ости кемаларининг фаоллиги сезиларли даражада ошган. Шу билан бирга, у АҚШнинг қирғоқлари яқинида рус ҳарбий техникаларини жойлаштирилганлиги бўйича аниқ маълумот бермади.
Льюиснинг таъкидлашича, Москванинг фаолллиги сув ости кемалари билан чекланиб қолмаган. Унинг эслатишича, ўтган йилнинг декабр ойида Пентагон "Виктор Леонов" разведка кемасининг АҚШ қирғоқларида ҳаракатини фаол равишда кузатган. Унинг сўзларига кўра, унинг машғулотлари ҳарбийлар орасида "қандайдир шов-шувга" сабаб бўлган. Мақоланинг муаллифи соҳил қўриқчиларида ушбу ҳодисанинг ҳеч қандай далили йўқлигини таъкидлади.
Вице-адмиралнинг сўзларига кўра, бу борада АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг ҳарбий кемалари ва сув ости кемаларини операцияларга тайёрлаш тобора қийинлашиб бормоқда.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Австралиялик эгизак опа-сингиллар Тиган ва Саманта Рибка ўзларининг акробатик трюклари билан ижтимоий тармоқларни забт этмоқда.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Қизлар уч ёшида акробатика билан шуғулланишни бошладилар. Ҳозир уларнинг ёши 25да.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Улар икки йил олдин Australia's Got Talent шоуда қатнашдилар ва кейинчалик видеороликларни YouTube’да жойлаштиришни бошлашган. Кўпгина фойдаланувчилар эгизакларнинг эгилувчанлигига ҳайратда қолишмоқда, уларнинг каналига 7,3 миллион киши обуна бўлган.
Шунингдек, қизларни Instagram ва TikTokда миллионлаб обуначилар кузатиб боришмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Археологлар Ўзбекистон Қизилқум чўлида фанга маълум бўлмаган динозавр тури қолдиқларини қазиб олишди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар қилди.
Унга Dzharatitanis kingi ном берилган. У сайёрада яшаган энг катта жонзот - диплодокнинг энг яқин қариндоши бўлган.
Динозаврлар Осиё қитъасининг энг ғарбий қисмида жойлашган қирғоқ текислигида бундан 100 миллион йил олдин, Ер қитъаларга ҳали ажралмаган пайтда яшаган. Унинг хивичсимон думи ва узун бўйни сабаб баланд дарахтлардан озуқа ея олган.
Динозавр дум суяги Қизилқум чўлидаги “динозаврлар қабристони” деб аталувчи макондан халқаро археологлар жамоаси томонидан қазиб олинган.
Dzharatitanis kingi кичикроқ бош ва ўткир тишларга эга бўлган. Бу унга дарахтларнинг шохларини кесиб олиш имконини берган. У бундан 145,5 миллион йил олдин бошланиб, 65,5 миллион йил олдин якунланган Бўр даврида яшаган.
Талъат Муродовнинг сўзларига кўра, коронавирус пандемияси вақтида VETERAN бирлашмаси ўз ходимларини қўллаб-қувватлаш учун бир қанча чоралар кўрган.
"Биргаликда биз кучмиз!" жамғармаси билан биргаликда бирлашма пандемия давомида Ўзбекистонда истиқомат қилувчи афғон жангчиларига ёрдам бериб келган.
"Ўтган йилнинг май ойида республикамизда рўй берган фожиа - Сардоба сув омборида юз берган ўпирилиш вақтида бизнинг 18 нафар ходимимиз ҳам жабр чеккан. Бирлашмамиз томонидан уларга янги буюмлар: пойабзал, иссиқ кийим-кечак, ёпинчиқлар етказиб берилди, сабаби, улар бошпанасиз қолишган эди", — деб ҳикоя қилди Талъат Муродов Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида.
Афғонистондаги урушда Ўзбекистондан 65 000 нафар ветеранлар иштирок этган, улардан 2000 нафари ногирон бўлиб қайтишган, кейинчалик ногиронлар сони 5000 нафарга етган, 1 565 минг ўзбек ўғлонлари бу урушда ҳалок бўлишган, 33 нафари бедарак кетган. Мустақиллик йилларида бедарак кетган ҳисобланган аскарларнинг тўрт нафари тирик топилган ва ватанга қайтарилган. Аммо 29 нафар аскар топилган эмас, уларни ота-оналари, яқинлари ҳалигача кутишади. Ўтган йилнинг ёз фаслида Ўзбекистон ҳукумати афғон урушида бедарак кетган аскарларни қидириш ишларини молиялаштириш ҳақида қарор қабул қилган.
Муродовнинг айтишича, жорий йил февраль ойининг бошида байналминал жангчилар қўмитаси вакилларидан иборат делегация Афғонистонга учган. Афғонистонда ташкил этилган учрашувлар натижасида делегация аъзоларига тўртта қабр кўрсатилган. Шунингдек, татар диаспораси томонидан яна иккита қабр аниқлангани маълум қилинган.
"Бедарак йўқолган аскарларни қидириш ишлари олиб бориляпти ва сўнгги аскарни топгунга қадар давом эттирилади", - деди Муродов.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкент шаҳрида афғон уруши ветеранлари "Байналминал-жангчи" орденлари билан тақдирландилар.