Города мира. Вашингтон

АҚШ разведкаси Россия ва Хитойни асосий таҳдидлар рўйхатига киритди

499
АҚШ контразведка ва хавфсизлик миллий маркази 2020-2022 йиллар учун мўлжалланган стратегияни эълон қилди. Унда Россия ва Хитой асосий таҳдидлар рўйхатига киритилди.

ТОШКЕНТ, 11 фев – Sputnik. Россия ва Хитой АҚШ разведкасининг асосий таҳдидлар рўйхатига киритилди. АҚШ контразведка ва хавфсизлик миллий маркази 2020-2022 йиллар учун мўлжалланган стратегияни эълон қилди.

Идора мамлакатни нишонга олган ўйинчилар сони ошмоқда деб ҳисобламоқда.

“Россия ва Хитой бутун дунё бўйлаб ҳаракат қилишади, АҚШга қарши миллий кучнинг барча воситаларидан фойдаланадилар ҳамда замонавий катта разведка имкониятларига эга”, - дейилган ҳужжатда.

Таҳдидлар сифатида Куба, Эрон, Шимолий Корея, “Ҳезболлаҳ”, “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси* ва “Ал-Қоида”, шунингдек трансмиллий жиноий ташкилотлар қайд этилган.

Ҳужжат муаллифлари маълумларига кўра, юқорида тилга олинган ўйинчилар мураккаб воситалар, шу жумладан, биометрик қурилмалар, автомном тизимлар, ва юқори аниқликдаги воситалар, замонавий  шифрлаш ва кузатув механизм ва таҳлил базаларга эга.

Хорижий разведкаларнинг мақсади АҚШнинг кўплаб вазирлик ва идоралар, лаборатория, молия сектори, саноат корхоналарига қаратилган.  

Стратегияда айтилишича, чет эл разведкасининг баъзи ҳаракатлари муҳим инфратузилма ва ҳарбий объектлар ишдан чиқаришга қаратилган.

Аввалроқ АҚШ Оқ уйи 2021 молиявий йил учун бюджетни эълон қилганди, унда ҳам Россия ва Хитой асосий таҳдид сифатида белгиланган.

499

Космосдан ҳужум: Апофис астероиди Ерга қулаши мумкинми?

40
Бугунги кунда Апофис астероиди 8 йил ичида энг яқин масофага Ерга яқинлашади. Бу олимларга унинг орбита параметрларини аниқлаштиришга, унинг нимадан иборатлигини тушунишга имкон беради.

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Бугунги кунда Апофис астероиди 8 йил ичида энг яқин масофага Ерга яқинлашади. Бу олимларга унинг орбита параметрларини аниқлаштиришга, унинг нимадан иборатлигини тушунишга имкон беради. Бундай маълумотлар 2029 ва 2068 йилларда Ер билан тўқнашув эҳтимолини рад этиш ёки тасдиқлаш учун зарур. Апофиснинг сайёрага қулаши ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин. РИА Новости хабарига асосан.

2004 йилда Сонора чўлида (Аризона, АҚШ) жойлашган Китт-Пик миллий расадхонаси ходимлари Ерга нисбатан яқин бўлган номаълум астероидни аниқлашди. Ёмон об-ҳаво ва техник муаммолар астероидни яхшилаб кўриб чиқишни қийинлаштирди. Бироқ, бу самовий жисмнинг диаметри тахминан 400 метр эканлигини маълум бўлди.

Бир неча ойдан сўнг, Сайдинг-Спринг расадхонаси (Австралия) мутахассислари астериодни ўрганиб чиқди. Улар америкалик ҳамкасбларининг маълумотларини тасдиқлади ва орбита параметрларини аниқлади.

Декабрда, маълумотларни таҳлил қилгандан сўнг, NASA Ерга яқин объектларни ўрганиш маркази мутахассислари ҳисоблаб чиқдилар: Ер билан тўқнашув эҳтимоли тахминан 2 фоизни ташкил қилади ва табиий офатнинг тахмин қилинган санаси 2029 йил 13 апрел. 2004 MN4 астероиди (кейинчалик қадимги Миср зулмат ва ёвузлик худоси шарафига Апофис деб номланди) - астрономик объектга Турин шкаласи бўйича 4 балла берилган.

Кузатувлар туфайли олимлар деярли ҳар ҳафта потенциал хавфли объектларни аниқлайди. Уларнинг орбиталари сайёра орбитасини кесиб ўтади ва шунинг учун тўқнашув эҳтимоли жуда кичик. Апофис кашф этилганидан бери 20 мингга яқин бундай осмон жисмлари - астероидлар ва кометалар аниқланди. Бироқ, Апофис ҳануз энг жиддий таҳдидлардан бири ҳисобланади.

40
Теглар:
NASA (АҚШ аэронавтика ва космикни ўрганиш миллий идораси), Россия, АҚШ, Астероид, Қуёш, Ой, космос

Европа Иттифоқи “Спутник V” вакцинаси экспертизасини бошлади

393
Европада Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг экспертизаси бошланди. Ҳозирча ЕИнинг икки мамлакати EMA маъқуллашини кутиб ўтирмасдан вакцинани рўйхатдан ўтказган.

ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА) Россиянинг коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасининг рўйхатга олинган ҳужжатларининг экспертизасини бошлади. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси хабар қилди.

Қарор катталарда ўтказилган лаборатория ва клиник тадқиқотлар натижаларини инобатга олган ҳолда қабул қилинган.

“EMA “Спутник V” вакцинасининг ЕИ томонидан ўрнатилган самарадорлик, хавфсизлик ва сифат бўйича стандартларга мос келишини баҳолайди”, - дейилган хабарда.

“Спутник V” дунёда фойдаланишга рухсат берилган коронавирусга қарши дунё вакциналарининг етакчи учлигига киради. Вакцинани рўйхатдан ўтказган 42 та мамлакатнинг жами аҳолиси 1,1 миллиарддан зиёдни ташкил этади. ЕИнинг икки мамлакати EMA маъқуллашини кутиб ўтирмасдан уни рўйхатдан ўтказди. Венгрия ва Словакия ҳукумати шундай қарор қабул қилди. Февраль охирида Чехия президенти Милош Земан ҳам мамлакатга “Спутник V”ни етказиб беришни сўраганди.

393
Теглар:
Европа дори воситалари агентлиги (ЕМА), вакцина, Спутник V, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси, Европа Иттифоқи
Торжественная встреча нового Boeing 787 Dreamliner в Ташкенте

Яна бир давлат Ўзбекистон фуқаролари учун ўз чегараларини очди

31
Бешинчи мартдан эътиборан Ўзбекистон фуқароларига яна бир давлатга кириб боришга рухсат берилди. Авиа-чегарани коронавирус йўқлигини тасдиқловчи ПЦР-тест билангина кесиб ўтиш мумкин

ТОШКЕНТ, 5 мар — Sputnik. Грузия Ўзбекистон фуқароларига ПЦР-тест мавжуд бўлган тақдирда чегарани кесиб ўтишга рухсат берди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати сайтида хабар берилган.

Аниқлик киритилишича, Ўзбекистон фуқаролари қўлларида салбий жавобли тест билан келган бўлишлари ва ПЦР-тест Грузияга учишдан 72 соат олдин амалга оширилган бўлиши шарт.

Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили коронавирус инфекцияси аниқланмаган тақдирда республикага кириб келишларига рухсат берилган мамлакатлар фуқаролари рўйхатини кенгайтириш тўғрисида қарорни имзолади.

Ушбу рўйхатдан Марказий Осиёнинг тўртта давлати ўрин олди.

"Грузияга ҳаво чегараси орқали Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон фуқаролари киришлари мумкин", - дейилади хабарда.

Илгарироқ, 1 мартдан Грузияга Қозоғистон, Озарбайжон, Арманистон, Беларус ва Россия фуқароларига киришга рухсат берилган эди.

31