АҚШ Россия билан СНВ-3ни узайтиришни ёпиқ эшиклар ортида муҳокама қилмоқчи

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишОфициальная резиденция президента США - Белый дом в Вашингтоне (округ Колумбия)
Официальная резиденция президента США - Белый дом в Вашингтоне (округ Колумбия) - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Америка Қўшма Штатлари Россия билан Стратегик ҳужум қуроллари шартномасини узайтириш шартларини ёпиқ эшиклар ортида муҳокама қилишни афзал кўрмоқда.

ТОШКЕНТ, 12 фев - Sputnik. Америка Қўшма Штатлари Россия билан СНВ-3 (СХҚ Стратегик ҳужум қуроллари - Таҳр.) шартномасини узайтириш шартларини ёпиқ эшиклар ортида муҳокама қилишни афзал кўради. Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Роберт О’Брайен маълум қилди.

Официальный представитель Министерства иностранных дел России Мария Захарова - Sputnik Ўзбекистон
Захарова Россия ва АҚШ муносабатлари ривожидаги тўсиқлар ҳақида гапирди

Унинг сўзларига кўра, Америка тез орада бу борада музокаралар ўтказилишига умид қилмоқда.

"Биз оммавий ахборот майдонида эмас, балки Россия ҳукумати ва Владимир Путин билан музокаралар олиб борамиз. Биз яқин орада россиялик ҳамкасбларимиз билан музокаралар столига ўтирамиз ва ушбу муҳим масалаларни муҳокама қиламиз”, - деди у Вашингтондаги Атлантика кенгашида ушбу шартномани узайтиришнинг мумкин бўлган шартлари тўғрисида саволга жавоб бераётиб. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.

Янгиликлар лентаси
0