Лимон.

Ичак фаолиятини яхшилайдиган маҳсулотлар рўйхати шифокорлар тавсияси

2061
Германиялик шифокорлар ичак фаолиятини тиклашга ёрдам берадиган маҳсулотлар рўйхатини тузишди. Унга асосий 5 та маҳсулот киритилди.

ТОШКЕНТ, 12 фев – Sputnik. Шифокорлар ичак фаолиятини тиклашга ёрдам берадиган маҳсулотлар рўйхатини тузишди. Германиянинг Focus.de портали хабарига асосан.

Рўйхатга кокос, ялпиз, қизил балиқ (лосось), малина ва лимон киритилди.

Кокос асосидаги маҳсулотлар, шу жумладан сут ва йогурт вирус ва бактериялар кўпайишига қарши хусусиятларга эга.

Ялпиз ичак синдроми аломатларини енгиллаштиришга ёрдам беради – ичак трактини бўшаштиради, оғриқ, қорин шишишини камайтиради.

Тадқиқотчилар, шунингдек, D витаминининг камлиги ва йўғон ичакнинг сурункали касалликлари, масалан, саратон касаллиги билан боғлиқлигини аниқладилар. Олимлар фикрига кўра, Омега-3 кислоталарига бой ёғли балиқ яллиғланиш жараёнини тўхтатишга ва инфекцияга қарши курашадиган бактериялар фаоллигини оширишга ёрдам беради.

Малиналар таркибида толалар кўп бўлганлиги сабабли ичак учун энг фойдали маҳсулотлар рўйхатига кирди. Бир мева порциясида тахминан саккиз грамм клечаткани ўз ичига олади, бу одамнинг кунлик эҳтиёжининг чорак қисми ҳисобланади. Малинани истеъмол қилиш ич қотиш ва дивертикулоз ривожланишини олдини олади.

Ўз навбатида, лимон С витаминига бой, у танада соғлом бактериал мувозанатни сақлайди ва ичакларни ҳимоя қиладиган коллаген моддасини ҳосил бўлишида муҳим роль ўйнайди.

Олимлар таъкидлашича, бутун иммунитет тизимининг ишлаши ичак флорасининг ҳолатига боғлиқ, чунки антителлар ишлаб чиқарадиган барча ҳужайраларнинг тахминан 70 фоизи ичак шиллиқ қаватида бўлади. Бундан ташқари, унда яшайдиган бактериялар клечаткани парчалайди ва витамин ишлаб чиқариш учун жавобгар ҳисобланади.

2061
Председатель КНР Си Цзиньпин

Лукашенкони биринчи бўлиб Хитой етакчиси табриклади

39
(Янгиланган 13:20 10.08.2020)
Хитой етакчиси Си Цзиньпин биринчи бўлиб Александр Лукашенкони республика президенти сайловидаги ғалаба билан табриклади.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. ХХР раиси Си Цзиньпин Беларусь президенти Александр Лукашенкони республика президенти сайловида эришган ғалабаси билан қутлади. РИА Новости хабарига асосан.

“Хитой ҳукумати ва халқи номидан, шунингдек ўз номимдан самимий табрик ва энг эзгу тилакларимни изҳор этаман. Ишончим комилки, сизнинг раҳбарлигингиз билан Беларусь давлат қурилиши йўлида янги улкан ютуқларга эришади”, - дейилган табрикда.

Беларусь президенти сайловлари 9 август куни бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра, сайловда Лукашенко 80,23 фоиз овоз тўплади.

39
Голосование на избирательном участке в Минске на выборах президента Беларуси

Беларусда президент сайловлари дастлабки натижалари эълон қилинди

88
(Янгиланган 11:43 10.08.2020)
Беларусь Марказий сайлов комиссияси президент сайловларининг дастлабки натижаларини эълон қилди. Амалдаги президент Александр Лукашенко 80,23 фоиз овоз олган.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Беларусь Марказий сайлов комиссияси президент сайловларининг дастлабки натижаларини эълон қилди. Бу ҳақда Sputnik Беларусь нашри хабар қилмоқда.

Маҳаллий вақт билан соат 9:00 ҳолатига кўра дастлабки натижалар қуйидагича:

  • Александр Лукашенко 80,23%
  • Светлана Тихановская 9,90%
  • Анна Канопацкая 1,68%
  • Сергей Черечень 1,13%
  • Андрей Дмитриев 1,04%

МСК маълумотларига кўра, сайловчиларнинг 6,02 фоизи ҳаммага қарши овоз берган. Сайловда сайловчиларнинг 84,23 фоизи иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, мустақилликка эришган Беларусь тарихидаги олтинчи президент сайловлари 9 август куни бўлиб ўтди.

88
Самолет Узбекских авиалиний Boeing 767 (300ER)

Ўзбекистон авиакомпанияси Қирғизистонга парвозларни тиклашни таклиф қилди

12
Қирғизистон аллақачон Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари билан мунтазам парвозларни қайта тиклаш борасида келишувга эришган.

ТОШКЕНТ, 10 авг — Sputnik. Ўзбекистон ва Қувайт авиакомпаниялари Қирғизистонга мунтазам авиақатновларни қайта тиклашни таклиф қилди. Бу ҳақда мамлакат Транспорт ва йўл вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигининг директори Курманбек Акишев маълум қилди.

“Бизга Қувайт ва Ўзбекистоннинг биттадан компанияси мунтазам рейсларни қайта тиклаш таклифи билан мурожаат қилди. Таклифлар Коронавирусга қарши кураш республика штаби томонидан кўриб чиқилмоқда”, - деди Акишев. Унинг сўзларидан Sputnik Қирғизистон нашри иқтибос келтирган.

Қирғизистон парвозларни қайта тиклаш борасида тўрт мамлакат билан музокаралар олиб борган. Натижада Туркия билан ҳафтасига еттита, БАА билан эса иккита рейсларни (15 августдан) амалга ошириш тўғрисида келишувга эришган.

Ҳозир мамлакат Россия ва Қозоғистон авиакомпаниялари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус пандемияси туфайли баҳорда икки мамлакат ўртасидаги мунтазам парвозлар вақтинча тўхтатиб қўйилган эди

12