Акула

АҚШ қирғоқлари яқинида одамхўр-акулаларнинг сирли тўпланиши олимларни ташвишга солди

1521
(Янгиланган 13:14 13.02.2020)
Америка қўшма штатлари қирғоқлари яқинида одамларга ҳужум қилиш билан танилган денгиз йиртқичлар гуруҳи аниқланди.

ТОШКЕНТ, 13 фев – Sputnik. АҚШ Шимолий ва Жанубий Каролина штатлар соҳили яқинида оқ акулаларининг тўланиши океаншуносларни ташвишга солди. 

Оқ акулалар ҳаётини ўрганувчи олимлар, кузатув датчиклари ёрдамида денгиз йиртқичларининг тўпланишини аниқлади.

Ocearch нотижорат ташкилот вакиллари ижтимойи тармоқда тегишли маълумотларн эълон қилди. Суратларда оқ акулалар гуруҳи қаерда жойлашгани аниқ кўринган.

Одамхўр-акулалар гуруҳи январь ойи якунида кўринганди. Улар орасида узунлиги тўрт метрга етадиган акулалар ҳам бор. Олимлар акулаларниинг бундай уюшган гуруҳ бўлиб сузишга нима ундаган бўлиши мумкин, деган савол қизиқиш уйғотган.

Ocearch маълумотларига кўра, кузатув суратларда барча чипланган акулалар қайд этилмаган, уларнинг сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин.

Акула ҳаракатланиш хариталарига қараганда, айни дамда энг кўп акулалар тўпланиши Флорида ва Мексика кўрфази яқинида кўриш мумкин. Newsobserver.com ёзишича, олимлар бу аномалия ҳақида ташвишга солди.

"Сизнингча, бу жойларда оқ акулалар тўпланишига нима сабаб бўлди?" - тадқиқотчилар акулалар жойлашуви кўрсатилган харитани кўрсатиб савол беришди. Олимларнинг фикрига кўра, акулалар бу ерга озиқ-овқат излаб келишган бўлиши мумкин, аммо уларни бошқа жойга олиб келиши ҳам эди.

Катта оқ акула - дунёдаги энг катта йиртқич балиқлардан бири бўлиб, ўртача, бу тур акулалар узунлиги 4,7 метрга етади. Улар одамлар учун энг хавфли акулалар тури ҳисобланади.

1521