Москва суди Twitterга 4 миллион жарима солди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишИконка приложения Twitter
Иконка приложения Twitter - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва суди Twitterни 4 миллион рублга жаримага тортди. Сабаб - Россия фуқаролари маълумотларини хорижда сақлаш.

ТОШКЕНТ, 13 фев — Sputnik. Москва шаҳар суди Twitter компаниясини ўз серверларини Россия ҳудудига кўчиришдан бош тортгани учун жаримага тортди, деб хабар қилмоқда РИА Новости. 

Маъмурий жавобгарлик жаримаси миқдори 4 миллион рублни ташкил қилди. Суд мажлисига судланувчи (Twitter) ва даъвогар (Роскомнадзор) томонлар вакиллари келишмади. Судя ёзма материаллар асосида қарор чиқарди, - дейилган хабарда. 

Худди шундай жарима Facebook компаниясини ҳам кутмоқда. Хорижий компаниялар ушбу жаримани 60 кун ичида тўлаши керак. 

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 1 сентябрида қабул қилинган қонунга асосан Россия фуқароларига тегишли бўлган маълумотлар Россия ҳудудида сақланиши керак. Ушбу қонунни бузган шахслар жарима солиш билан жазоланади. Қоидабузарликни илк бор содир этган корхоналар 1-6 миллион рубл миқдорида, қайта содир этганда эса 6-18 миллион рубл миқдорида жаримага тортилади. Компания саҳифалари блокировка қилиниши ҳам мумкин. 

Янгиликлар лентаси
0