Қирғизистон фуқароси Япониядаги кемада коронавирус юқтириб олди – ОАВ

© REUTERS / Twitter / @DAXA_TWЛюди в спецодежде на борту круизного лайнера Diamond Princes, помещенного в карантин у японского порта Йокогама
Люди в спецодежде на борту круизного лайнера Diamond Princes, помещенного в карантин у японского порта Йокогама - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ОАВ Япониядаги Diamond Princess саёҳат кемасида қирғизистонлик коронавирус юқтириб олгани ҳақида хабар қилмоқда. Қирғизистон ТИВ кемада мамлакат фуқароси бўлганини тасдиқлаган.

ТОШКЕНТ, 18 фев — Sputnik. Қирғизистон фуқароси Diamond Princess саёҳат кемасидаги коронавирус юқтириб олди. Бу ҳақда World of Cruising нашри хабар қилмоқда.

Япония Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, турли мамлакат фуқаролари орасида COVID-19 коронавирусини юқтириб олишнинг 67 та янги ҳолати қайд этилган.

“Янги касалланганлар орасида 27 нафар Япония, 7 нафар Филиппин, 5 нафар Австралия, 5 нафар АҚШ, 3 нафар Канада, 3 нафар Хитой, 2 нафар Германия, бир нафардан Гонгонг, Қирғизистон, Ҳиндистон ва Тайвань фуқаролари бор”,  - дейилган хабарда.

Вернувшиеся из Китая узбекистанцы вышли из карантина - Sputnik Ўзбекистон
Карантин муддати тугаган фуқароларга жавоб берилди

Қирғистон Ташқи ишлар вазирлиги Япониядаги кемада мамлакат фуқароси борлигини тасдиқлаган. Таъкидланишича, Япониядаги элчихона коронавирус юқтириб олганликда гумон қилинаётган фуқаро доимий алоқада бўлиб турибди.

Хабарда ёзилишича, қирғизистонлик каютасида коронавирус аниқланган қўшни билан турганлиги учун у ҳам касалликни юқтириб олган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи қониқарли, ҳарорати кўтарилмаган. Бемор шифокорлар назорати остида ва ўзини яхши ҳис қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кема 5 февралдан буён Иокогамада икки ҳафталик карантинда турибди. Сўнгги маълумотларга қараганда, унда COVID-2019ни юқтирганларнинг умумий сони 450 кишидан ошган. Бортда жами 3,4 минг киши бор. Кемадаги россияликлар орада бу биринчи аниқланган ҳолат саналади. Куни кеча айнан шу Diamond Princess кемасида россиялик аёл коронавирус юқтириб олгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0