Ғалабада СССРнинг ролини унутганлар бир кун эътибордан қолади – тарихчи

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишГлавный редактор журнала "Историк" Владимир Рудаков
Главный редактор журнала Историк Владимир Рудаков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Иккинчи жаҳон урушида СССРнинг ролини унутганлар эртами кечми эътибордан четда қолиб кетади, деб ҳисоблайди россиялик тарихчи.

"Историк" тарихий журналнинг бош муҳаррири Владимир Рудаков Польшада Қизил Армиянинг мамлакатни фашизмдан озод қилишдаги роли тўғрисида ўтказилган сўров натижаларини ижобий қабул қилди.

Тарихчининг фикрига кўра, Иккинчи Жаҳон уруши ҳақидаги далилларни қайта ёзиш нуқтаи назаридан Польша оммавий тарғиботга кўпроқ дучор бўлмоқда. Бироқ, шу пайтгача полякларнинг ўша воқеаларга муносабатини бутунлай ўзгартириш имкони бўлмади.

"Ушбу сўров кўнглимни бўшаштиришдан кўра кўпроқ умидлантирмоқда, чунки Польшада ўнлаб йиллар давомида жамоатчилик фикри хотирани ўзгартириш мақсадида энг оммавий мафкуравий муолажадан ўтганини биламиз. Биз АҚШ Освенцимнинг озод қилинишини қандай тасвирлаётганини биламиз, бу ушбу давлатнинг сиёсий элитаси дунёқарашига тўғридан-тўғри таъсир қилмоқда. Сўровнома менда поляклар чуқур хотирага эга эканлигига ва уларни ҳар ҳил квазиусуллар билан бузиб бўлмаслигига ишонч ҳосил қилишимга туртки бўлди.

Жамоатчилик фикри одатда тебранувчан ҳаракатга мойил. Шунинг учун, Польшанинг анти-рус позициясини қўллаётган сиёсатчилари, эртами-кечми эътибордан четда қолиб кетади", - деб ҳисоблайди эксперт.

Франциянинг  IFop компанияси томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, полякларнинг 65 фоизи мамлакатни фашистлардан озод қилгани учун Қизил Армиядан миннатдор.

Россиялик тарихчининг батафсил изоҳини Спутник радиосининг подкастида тингланг.

Рудаков о результатах опроса в Польше о ролик Красной Армии в ВОВ
Янгиликлар лентаси
0