Россияда исломофобияни пасайтиришга қаратилган ҳужжат тайёрланмоқда

© SputnikАльбир Крганов
Альбир Крганов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия мусулмонлари жамоаси раҳбари мусулмонларга нисбатан пайдо бўлган турли афсона ва уйдирмаларни йўққа чиқаришга қаратилган ҳужжат ҳақида сўзлади.

Россия мусулмонлари диний жамоаси раҳбари Албир Крганов Россия Федерациясида яшаётган ёки вақтинча яшаб турган мусулмонларнинг ҳуқуқлари риоя қилинишига бағишлаб тайёрланган ҳужжат ҳақида гапирди.

Кргановнинг сўзларига кўра, бундай маърузани тайёрлаш Россияда юзага келган вазиятни жамоатчилик ва мусулмонларнинг ўзларига етказиш зарурияти билан боғлиқ эди. Хусусан, ушбу ҳужжат мусулмонларга нисбатан пайдо бўлган турли афсона ва уйдирмаларни йўққа чиқариш ва жамиятдаги исломофобия даражасини пасайтиришга қаратилган.

"Ушбу ҳужжат бошида биз Россиядаги мусулмонлар ҳаётининг тасвирига изоҳ беришга, "Исломофобия" тушунчасини аниқлаштиришга ҳаракат қилдик, чунки бугунги кунда, афсуски баъзи жойларда, бу сўзга хаддан зиёд сиёсий тус берилмоқда. Шунингдек, биз қўлимизда бўлган воситалар ва қонунчилик базасидан фойдаланмаслик ҳолатларини кузатмоқдамиз." - деди муфтий.

У бундай таҳлилий иш нафақат ўз ҳуқуқларини қандай ҳимоя қилишни билмайдиган мусулмонлар учун, балки мутахассислар, шу жумладан олий ўқув юртлари учун ҳам фойдали бўлишини таъкидлади. Крганов барча тоифадаги фуқаролар билан ишлаши мумкин бўлган, диний маънога оид баҳсли масалаларни холис ва конструктив ҳал эта оладиган профессионал кадрлар тайёрлаш жуда муҳимлигини таъкидлади.

Тадқиқотнинг мақсади ва вазифалари ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун Sputnik Озарбайжон радиоподкастини тингланг.

Альбир Крганов: понятие "исламофобия" излишне политизируется
Янгиликлар лентаси
0