Флаг Ирана

Эрон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари коронавирус юқтириб олди

384
(Янгиланган 18:15 25.02.2020)
Сўнгги пайтларда коронавирус билан илғор курашиш сафида бўлган Эрон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ирож Харирчи коронавирус юқтириб олди.

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Эрон соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Ирож Харирчи коронавирус юқтириб олди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

“Сўнгги пайтларда коронавирус билан илғор  курашиш сафида бўлган шифокор Харирчи, соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарининг коронавирусга тести ижобий экан”, - дея ёзган мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маслаҳатчиси Али Риза Ваҳобзода.

​Куни кеча Харирчи ва Эрон ҳукумати вакили Али Рабий иштирокида матбуот анжумани ўтказилган. Эфирга узатилган анжуманни кузатган РИА Новости мухбири Эрон ССВ раҳбари ўринбосари бир неча марта йўталганига эътибор қаратган.

2019 йил 31 декабр куни Хитой маъмурлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига (ЖССТ) мамлакатнинг марказий қисмида (Хубэй провинцияси) Ухань шаҳрида келиб чиқиши номаълум пневмония касаллиги ҳақида хабар берди. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчисини аниқладилар - бу янги коронавирус.

ЖССТ эпидемияни халқаро аҳамиятга эга фавқулодда ҳолат деб тан олди ва ушбу касалликка расмий ном берди - COVID-2019.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Эронда 95 киши коронавирус юқтирган. Улардан 15 нафари вафот этган.

384
Мавзу:
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (537)