Мухбир жонли эфирда бехосдан AR маскани ишлатиб юборди

373
(Янгиланган 16:10 26.02.2020)
Америкалик маҳаллий телеканал мухбири AR маска ёрдамида репортаж суратга олиб интернетда машҳур бўлди.

ТОШКЕНТ, 26 фев - Sputnik. Шимолий Каролинанинг WLOS телеканали мухбири Жастин Хинтон Facebook Live сервиси орқали ёғаётган қор ҳақида жонли репортаж олиб бораётганда бехосдан камерадаги АР филтрларни ёқиб қўйган.

Уни cуратга олган ёрдамчиси журналистга экранда "кулгили юзлар" пайдо бўлганини айтди, аммо мухбир бунга ҳеч қандай жиддий воқеа юз бермаган деб қарор қилди.

Ва, ҳақиқатдан ҳам, AR маскалар ёрдамида суратга олинган репортаж томошабинларга маъқул келди. Телеканал раҳбарияти ҳам ушбу репортажни ажойиб деб топишди.

Хинтоннинг ўзига юқоридаги космонавтлар маскаси кўпроқ ёққан. Бу ҳақида у репортаждан сўнг твиттерда ёзиб қолдирган. 

​AR маска - дунёди биринчи бўлиб Хитойнинг Snapchat дастурида пайдо бўлган эди. Дастлаб унинг муаллифлари бошида инсон юзини чиройлироқ, силлиқроқ қилиб кўрсатадиган маскалар яратишган. Кейинчалик турли нореал кулгули маскалар ҳам пайдо бўлган: масалан қуён қулоқлари, фильм қаҳрамонлари юзлари, компьютер ўйинлари персонажларига ўхшаш маскалар бошқалар. 

373