Жиддий гўдакнинг кулгили сурати янги мемга айланди - фото

CC0 / pixabay / Новорожденный ребенок
Новорожденный ребенок - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Рио-де-Жанейрода 13 февраль куни дунёга келган Изабелла Перейра де Хесуснинг сурати интернетда тез оммалашмоқда.

ТОШКЕНТ, 26 фев – Sputnik. 13 февраль куни Рио-де-Жанейрода дунёга келган Изабелла Перейра де Хесус ҳаётининг биринчи дақиқаларида олинган сурати интернетда тез оммалашмоқда ва янги мем унвонига давогарлик қилмоқда.

Профессионал фотосуратчи Родриго Кунстманн Изабелла туғилганидан бир неча сония ўтгач уни суратга олди.

Фотосуратчи тасвирни Facebook’га жойлаштирди ва у тез фурсатда “вирус” мақомига эга бўлди. Бундай эрта машҳурликнинг сабаби қизчанинг юз ифодаси эди.

“Бугун туғилган куним, бунга ҳатто кийимим ҳам йўқ”, - деб ёзган суратга муаллиф.

Фотосурат дарҳол интернетда мемга айланди: фойдаланувчилар кўпгина ижтимоий муаммолар билан чақалоқнинг норозилигини солиштиришмоқда.

“Боланинг биринчи фикрлари: одамлар, мени узоқ уйқудан сўнг уйғотдингиз. Энди солиқ тўлашим кераклигини айтмоқчимисиз? Касаллик таътилини ҳам тўлашим керакми?”, - деган изоҳ қолдирган фойдаланувчи @Susannah_Bryan.

Янгиликлар лентаси
0