Полицейские в масках предупреждают водителей на дороге между Кодоньо и Казальпустерленго, которая была закрыта итальянским правительством из-за вспышки коронавируса на севере Италии

ЖССТ раҳбари: Хитойда коронавирус билан касалланиш сони камаймоқда

360
(Янгиланган 18:49 26.02.2020)
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти директори Хитойда янги COVID-19 билан касалланиш сони тобора камайиб бораётганини маълум қилди

ТОШКЕНТ, 26 фев — Sputnik. ЖССТ директори Тедрос Адҳаном Гебрейесус Хитойда янги COVID-19 билан касалланиш сони тобора камайиб бораётганини маълум қилди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилмоқда.

“ЖССТ мутахассислар гуруҳи эпидемия ўз чўққисига чиққани ва 23 январдан 2 февраль даври мобайнида пасайиш ҳолатига ўтганини аниқлашди. Шу вақтдан бошлаб (янги ҳолатлар сони – таҳр.) тобора камаймоқда. Улар вирус ДНКси сезиларли ўзгаришларга учрамаганини аниқлашди. Шунингдек, гуруҳ Хитой томонидан кўрилган чоралар кўплаб юқтиришнинг олдини олган деб ҳисоблайди. Лекин барча мамлакатларга умид, дадиллик ва ишонч бериши керак бўлган асосий нарса бу вирусни тўхтатиб қолиш мумкинлигидан иборатдир”, - деди у 19-26 февраль кунлари Хитойга ташриф буюрган ЖССТ миссияси билан учрашувда.

Хитой ҳукумати 2019 йил охирида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига мамлакатнинг марказий қисмида (Хубэй провинцияси) Ухань шаҳрида келиб чиқиши номаълум пневмония касаллиги ҳақида хабар берган. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчисини аниқлашга муваффақ бўлишди - бу янги коронавирус. ЖССТ эпидемияни халқаро аҳамиятга эга фавқулодда ҳолат деб тан олди ва ушбу касалликка расмий ном берди - COVID-2019.

Сўнгги маълумотга кўра, COVID-2019 юқтирганлар сони 81270, ўлим ҳолатлари 2771, тузалганлар сони эса 30283 кишини ташкил қилмоқда.

360
Мавзу:
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (537)