Советские солдаты форсируют водный рубеж

Ўзбекистонда 1943 йилда бедарак йўқолган аскарнинг қариндошлари қидирилмоқда

948
Катта сержант Игорь Асташиннинг мактублари Хабаровск ҳудудида тасодифан топилган. Маълум бўлишича, аскар Ўзбекистонда яшаган одамга хат ёзган экан.

ТОШКЕНТ, 26 фев – Sputnik. Хабаровск ўлкасида Ракитное қишлоғида Қизил Армия аскари Игорь Асташиннинг хатлари ва ҳужжатлари бўлган қутини топилди. “Звезда” телеканали хабарига асосан.

Именная ложка участника ВОВ Жайнака Халматова
Поисковое движение Калининградской области

Маҳаллий маданият уйида топилган ҳужжатларнинг кўргазмаси ташкил этиш ва унга аскарнинг қариндошларини таклиф қилишмоқчи бўлишди. Муассаса ходимлари қидиришга киришдилар.

Қишлоқда бундай фамилия билан ҳеч ким йўқлиги маълум бўлди, демак Қизил Армия аскарининг қариндошлари бу ерда яшамаган.

Кейин маҳаллий аҳоли конвертда кўрсатилган манзилларга эътибор қаратди. Улар Ўзбекистон манзиллари бўлган.

СССР Халқ Мудофаа Комиссариати кадрлар бош бошқармасининг махфий буйруғидан очиқланган маълумотга кўра, катта сержант Игор Асташин милтиқ полкининг взвод командири бўлгани маълум бўлди.

Аскар 1943 йил сентябр ойида бедарак йўқолган. Ўша вақтда у 20 ёшда эди.

Маданият уй ходимлари Ўзбекистонга сўровнома юборишга қарор қилишди.

Хабаровскдаги ўзбек диаспораси вакиллари Наманган вилоятига, аскар мурожаат қилган рус мактабига ҳужжатларни юборишди.

Маълум бўлишича, унинг онаси узоқ вақт давомида ушбу таълим муассасасининг директори бўлган. Бироқ, у нафақага чиққанидан кейин, у ҳақда ҳеч кимда маълумот йўқ. 1943 йилда бедарак йўқолган совет аскарининг қариндошлари Ўзбекистонда қидирилмоқда.

948