Олимлар умрни бир неча йилга узайтириш усулини аниқлашди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишИзмерение артериального давления
Измерение артериального давления - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
АҚШ аёллар шифохонаси мутахассислари қон босимини назорат қилиш орқали ҳаётни бир неча йилга узайтириши мумкинлигини аниқладилар.

ТОШКЕНТ, 27 фев – Sputnik. Бостондаги Бригам аёллар шифохонасининг олимлари қон босимини интенсив назорат қилиш орқали ҳаётни бир неча йилга узайтириши мумкинлигини аниқладилар. Бу ҳақда EurekAlert портали хабар қилди. РИА Новости хабарига асосан.

Блюда на шведском столе - Sputnik Ўзбекистон
Олимлар “бақувват” нонушта фойдаси ҳақида сўзлашди

Тадқиқотда 50 ёш ва ундан катта бўлган тўққиз мингдан ортиқ одам қатнашди, уларда систолик қон босими 130 дан 180 миллиметр симоб устунига тенг бўлган.

Кўнгиллилар икки гуруҳга бўлинди, уларнинг ҳар бири антигипертензив терапияни олди.

Биринчи гуруҳда шифокорлар иштирокчиларнинг босимини 120 миллиметр симоб устуни  кўрсаткичида ушлаб туришди, иккинчи гуруҳда - 140.

Тажриба натижасида олимлар хулосага келишдики, доимий босим назорати ёрдамида кишиларнинг умр кўриш муддатини ёшига қараб, олти ойдан уч йилгача оширишга эришиш мумкин.  

Тадқиқот муаллифлари босим кўрсаткичларини  ҳаётнинг охиригача кузатиб бориш, шунингдек бошқа жиддий касалликлар бўлмаган ҳолатларда ижобий натижаларга эришиш мумкин дея аниқлик киритдилар.

 

Янгиликлар лентаси
0