Хитойга қарши уйдирма сенсациялар кимга керак?

© AP Photo / Ng Han GuanУчастники военного парада в честь 70-летия образования КНР в Пекине
Участники военного парада в честь 70-летия образования КНР в Пекине  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Бизни Хитой лагерида ушлаб туришибди" ёки "Хитой мусулмонларни концлагерга қамаб қўйган" каби вирусли сенсациялар кимга керак?

Хитой тўғрисидаги эски уйдирма даҳшатлар эпидемия бошланишидан олдин бўлган, ва бундан кейин ҳам бўлади, деб ёзади колумнист Дмитрий Косырев.

Ушбу ҳаяжонли воқеа Лондонда ўтган йилнинг декабр ойида бошланган ва ҳозиргина Пекинда якун топди. Шундай қилиб, Рождество байрами ва унга хос мўъжизалар ва олти ёшли Флоренс Уиддикомб исмли қиз қайсидир хайрия ташкилоти сотган Рождество открыткалари солинган билан қутида юракни эзадиган хабар топади.

Шубҳали яхши инглиз тилидаги хабар қуйидагича: "Биз Шанхай Цинпу қамоқхонасидаги чет эллик маҳбуслармиз. Бизни иродамизга қарши ишлашимизга мажбурлашмоқда. Илтимос, бизга ёрдам беринг, инсон ҳуқуқлари ташкилотларига ҳабар беринг ва жаноб Питер Хамфри билан боғланинг".

Ситуация в Пекине в связи с эпидемией коронавируса - Sputnik Ўзбекистон
Олимлар коронавируснинг манбаи Хитой эмас деб ҳисоблашмоқда

Ушбу воқеа The Sunday Times газетасида чоп этилди.

Олти ёшли қиз ғоясига беш баҳо (сувда чўккан қумда керакли ғолатда ётқизилган муҳожир-бола биланбоғлиқ ғоя каби, буниси ҳам доҳиёна). Лондонда Рождество, ва маҳбуслар мажбурий равишда Рождество открыткаларини қадоклаётганлиги – бунга ҳам беш баҳо. Ҳа, лекин бу ерда Питер Хамфри билан боғланиш чақириғи хайратлантиради  - ким экан бу афсонавий қаҳрамон ва азобланаётганларни қутқарувчиси? Бу "Да Винчи коди" услубидаги давомий қизиқарли квест бошланишига ўхшайди гоҳо.

Аммо бу квестга афсонавий Питер Хамфри кимлигини суриштираётган хитой маъмурлари қўшилди. Ваниҳоят англаб етишди.

Ушбу собиқ журналист ўзи ҳам Шанхай қамоқхонасида икки йилдан кўпроқ вақт ўтириб чиққани билан таниқли бўлган, қамалишига сабаб у Интернетдан шахсий маълумотларни ўғирлаб сотган, бу эса Хитойда кўп ёқтирилмайди. Эҳтимол, уни бошқа маҳбуслар шунчалар ёқтириб қолганки, уларнинг азоблари ҳақида айнан яқинда озод қилинган Питер ёзишини орзу қилган эдилар.

ИО директора Института Дальнего Востока РАН, профессор факультета мировой экономики и мировой политики НИУ ВШЭ Алексей Маслов - Sputnik Ўзбекистон
Вирус туфайли Хитой билан чегара ёпилиши Ўзбекистонга қандай таъсир қилади - эксперт фикри

Пекин расмий равишда, Хитойнинг почта открыткаларини ишлаб чиқаручи компанияси уларни ҳеч қандай қамоқхонада қадоқламаслиги, Цинпу шаҳрида чет элликлар учун мажбурий меҳнат умуман йўқлигини эълон қилганинини гапирмасак ҳам бўлади. Бунинг устига, Хамфри биринчи марта катта сиёсат билан шуғулланаётгани йўқ - Хитойда судланганидан кейин у Британия регуляторидан Хитой телевидениесини Буюк Британияда тарқатиш лицензиясидан маҳрум қилишни талаб қилди. Умуман олганда, Англия ерлари ўз амбициялари борларни ва истеъдодларини йўқотмади. Открыткалар билан боғлиқ ҳаракат аъло даражада ўтди ва уни амалга ошириш унчалик ҳам қийин эмас эди (гипотезада: у открыткани ўзи ёзди, ўзини ўзи топди ва газетага жавоб берди).

Келинг, ушбу воқеа қандай катта манзарага мос келишини кўриб чиқайлик. Кимдир Хитойга қарши ахборот урушининг ягона жабҳаси коронавирус ва Хитой – бу юқумли ва камига демократиясиз эпидемия билан кураша олмайдиган авторитар режим деган оддий ғоянинг тарқалиши деб ўйлаши мумкин.

Аммо, биринчидан, барчасининг акси рўй беряпти. Маълумот шуни кўрсатадики, карантин туфайли вақтинча ишламай қолган ишлаб чиқаришлар тўҳтамай очиляпти, транспорт йўналишлари ҳаётга қайтмоқда. Ва ҳар ким вирусга чалинганлар, даволанганлар ва ўлганларнинг сонига қараб кўриши мумкин - ва барча керакли фоизларни мустақил равишда ҳисоблаб чиқиши мумкин ва оҳир-оқибат, қаерга кетаётганларини қараб, графиклар чизиши мумкин. Умуман олганда, Пекин эпидемияга қарши курашда муваффақият қозонмоқда.

Ситуация в Гонконге в связи с коронавирусом - Sputnik Ўзбекистон
Хитой фуқароларига Россияга кириш вақтинчалик тақиқланди

Иккинчидан, ҳеч ким барча тухумларни битта саватга солмоқчи эмас эди, Хитой тўғрисидаги эски уйдирма даҳшатлар эпидемия бошланишидан олдин ҳам бўлган, ва бундан кейин ҳам бўлади. Бунга мисол Австралиялик кайтиб кела олмаётган Ван Лицян ҳикояси, давлат хукуматига Пекинннинг Австралиянинг ўзида, Тайваньда ва ўзининг Гонконгида олиб борган бузғунчи фаолияти тўғрисида қимматли маълумотларни беришга ваъда берган (кейинчалик у бу сохта эканлигини тан олган). Ёки  The Wall Street Journal-да "Хитой - Осиёнинг касаллангани" сарлавҳали яна бир воқеа. Бу туфайли газета ходимларини Пекиндан чақариб юборишган ва ҳозирда унинг таҳририятида 53 ходим таҳририятдан узр сўраб жамоавий хат ёзган.

Қайд этиш жоиз: Маҳаллий тарғибот муттасил пайдо бўладиган бундай уйдирмаларга жавоб беришни яхши ўрганиб олди. Аввалига - тахминан уч йил олдин - бундай ҳолатларда жуда кўп хафагарчиликлар бўлган: бу нима, бу воқеалар бирин-кетин қаердан келиб чиқмоқда? Кейин навбатдаги босқич келди: ғазабланиш. Бу тарзда ёлғон гапириш мумкин жмас, кўринишидан муносиб одамлар билан муомала қилинган эдику. Умуман олганда, Хитой жамияти Россия тахминан 2012 йилдан бери бошдан кечирган воқеаларни бошидан кечирди. Ва энди Пекиндаги навбатдаги информацион ҳаракатларга нисбатан реакцияси ҳеч қандай қўшимча ҳиссиётларсиз амалга оширилмоқда. Бу Россия билан бўлганни сингари.

Ва британиялик Остап Бендернинг Рождествонинг Рождествога бағишланган мафтункор акциясини умуман эсламаса ҳам бўларди, агар ... Бу ерда  Хитой билан ахборот урушининг ҳозирги босқичи "тўсатдан" қандай бошланганини эслатиб ўтиш жоиз.

Работа IT- специалиста за компьютером - Sputnik Ўзбекистон
Хитой мудофаа вазирлиги киберўғирлик айблови юзасидан АҚШга протест билдирди

Яъни, бу уруш ҳеч қачон тўхтамаган ҳам, 2008 йил воқеаларини эслаш кифоя, бунда барча тўғри одамлар Тибет учун озодликни талаб қилишган эди. Кейин улар бу ҳақда унутишди. Аммо бу нормал ҳолат ва Хитой бошқа кўплаб мамлакатлардан фарқ қилмайди, ва уларга турли хил ҳуқуқ ҳимоячилари вақти-вақти билан овозли фонни ушлаб туриш учун ва ўз тишларини қайраб туришлиги учун тишлаб туради. Ҳеч бўлмаганда Ҳиндистон олайлик - Ҳиндистоннинг ҳозирги ҳукуматига қаршилар бизга камида ойда бир марта бу ҳукумат мусулмонларни қандай хўрлашини айтиб туради. Аммо фон - бу фон, Хитой аллақачон бунга одатланган. Ва тўсатдан, биринчи навбатда, Штатларда Хитойга нисбатан олиб борилган бутун сиёсат (ярим асрдан кўпроқ вақт) хато ва умидсизлик бўлганлиги, бу мамлакатга босим ўтказиб тийиб туриш кераклиги ҳақида нашрлар пайдо бўлди. Сўнгра АҚШ вице-президенти Майкл Пенс айбловлар санаб ўтилган дастурий нутқини ўқиди: бу давлатда ўз фуқароларини кузатиб бориш тизимини яратилган, Шинжонда концентрацион лагерлар қурилди ва ҳамкорларни қарзга ботирилди. Бу 2018 йил октябрида рўй берди. Янгисидан: Давлат котиби Майкл Помпеонинг АҚШ штатлари губернаторларига олдида қилган нутқи, унда Хитой бутун Американи қандай бошқаришини ва уни уз панжаларида ушлаб туришини батафсил баён қилди.

Албатта, бу даҳшатли ҳужжатлар эди, чунки биринчи навбатда, масъул шахс ҳақиқат тўғрисида кўп ташвишланмасдан, бу каби энг ёввойи айбловларни гапириши мумкин эмас. Яъни, биз, такрорлаймиз, бунга узоқ вақтдан бери ўрганиб қолдик, лекин Хитой ... Хитой ўз ваҳшийликларининг тарғибот рўйхати "чет эллик маҳбусларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш" қатори билан тўлдирилган бўлса, ажабланмасин ҳам. Ва ҳеч ким ҳамма нарса қаердан келиб чиққанини ва ким ўзига ўзи қандай открыткаларни ёзганлигини эслай олмайди.

Янгиликлар лентаси
0