Озарбайжонда биринчи коронавирус ҳолати аниқланди

© Sputnik / Anton Bystrov / Медиабанкка ўтишЖители Тегерана идут по одной из центральных улиц в медицинских масках
Жители Тегерана идут по одной из центральных улиц в медицинских масках - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эрондан Озарбайжонга кириб келган Россия фуқаросига коронавирус ташхиси қўйилди. Айни дамда у махсус инфекцион блокка жойлаштирилди.

ТОШКЕНТ, 28 фев – Sputnik. Эрондан Озарбайжонга кириб келган Россия фуқаросига коронавирус ташхиси қўйилди.

Празднование Ураза-байрам - Sputnik Ўзбекистон
Эрон масжидларида жума намози бекор қилинди

“Фуқаро махсус инфекцион блокка олинди. Коронавирус касалланиш ҳолати тест билан тасдиқланди. Ҳозирги вақтда беморнинг ҳолати барқарор. Вирус тарқалишининг олдини олиш учун зарур чоралар кўрилмоқда, шу жумладан бемор билан мулоқот қилган одамларни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда”, - дейилган штаб хабарида.

Таъкидланишича, бу республикада биринчи ҳолат.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус юқтирган кишиларнинг сони 79 мингга яқинлашмоқда, 2778 киши вафот қилди, 36 мингдан ортиқ бу касалликдан соғайиб кетди. Хитойдан ташқарида 46 та давлатда юқтириш ҳолатлари қайд этилди, 3364 киши касалланди, 57 киши вафот қилди.

Эронда 388 киши бу вирусга чалинди, 34 киши вафот қилди.

Янгиликлар лентаси
0