Зеленский Путин билан музокаралари ҳақида гапирди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишРабочий визит президента РФ В. Путина во Францию
Рабочий визит президента РФ В. Путина во Францию  - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Украина президенти Владимир Зеленский унинг шахсий музокаралари Россия раҳбари Владимир Путин билан мураккаб кечиши ҳақида сўзлади.

ТОШКЕНТ, 8 мар — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский унинг шахсий музокаралари Россия раҳбари Владимир Путин билан мураккаб кечиши, лекин натижа бераётганини маълум қилди.

“Бу жуда мураккаб. Жуда. Нима бўлганда ҳам, биз сентябрдан буён 111 кишини қайтардик. Мен юксалишни амалга оширдик демайман, лекин уч йил “норманд” формати бўлмаганди. Вазият мутлақо музлатиб қўйилганди. Уч йил ўтиб биз учрашдик – ҳозир 111 кишини қайтардик. Биз музокаралар столига ўтирдик. Биласизми, айтишади: “Ҳаммаси силлиқ кетяптими?” Лекин бу ерда умуман “силлиқ” деган нарсанинг ўзи йўқ”, — деган Зеленсеий The Guardian газетасига берган интервьюсида. Президент офиси унинг таржимасини жойлаштирган.

Переговоры лидеров России, Германии, Франции и Украины в Минске - Sputnik Ўзбекистон
Минск келишувларининг 5 йиллиги - Украина, Ғарб ва Россия нималарга эришди?

Россия ва Украина 2019 йил 7 сентябрь куни 35 нафардан маҳкум ва ушланганларни озод қилди. 29 декабрда Донбассда икки йил ичида биринчи бор асирларни алмашиш бўлиб ўтди. Киев ўзи мустақил деб эълон қилган Доненц ва Луганс халқ республикаларига 124 кишини топширди, Донецк ва Луганск эса Украина ҳукуматига 76 кишини топширди.

Бундан аввал Россия ва Украина раҳбарлари илк бор Парижда “норманд тўртлиги” етакчилари музокаралари доирасида юзма-юз учрашди ва алоҳида музокаралар олиб борди.

Парижда томонлар қўшма коммюнике қабул қилишди ва Донбассдаги вазиятни барқарорлаштириш ишлариши давом эттириш учун уч ой сўнгра Берлинда учрашишга келишиб олишди.

Янгиликлар лентаси
0