Москва коронавирусдан қўрқмайди Ғалаба паради ўтказилади

740
(Янгиланган 17:02 12.03.2020)
Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган кенг кўламли тадбирга тайёргарлик кетмоқда, уни бекор қилиш ҳақида ҳеч қандай гап бўлаётгани йўқ - Песков.

ТОШКЕНТ, 12 мар – Sputnik. Коронавирус туфайли 9 май кунига режалаштирилган Ғалаба парадини бекор қилиш ёки чеклаш ҳақида ҳеч қандай қарор қабул қилингани йўқ, деди Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков.

Песков, шунингдек, Россия учун йирик ва муҳим бўлган тадбирда кўплаб хорижий меҳмонлар таклиф қилинганини ва уларнинг аксарияти ўз иштирокини тасдиқлаганини хабар қилди.

“Тадбирга ҳар томонлама тайёргарлик кетмоқда, делегацияларни кутиб олиш, ҳарбий парадга доир ишлар олиб борилмоқда. Парадни бекор қилиш ҳақида ҳеч қандай гап йўқ. Бу жуда йирик масштабли тадбир бўлади.Вазиятни кузатиб борамиз”, - деди Песков.

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун олдин Москва мэри Сергей Собянинг пойтахтда 1000 кишидан ортиқ кишилар жамланадиган оммавий тадбирлар ўтказишни таъқиқлаган эди.

Маълумот учун Москвага Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ўз иштирокларини тасдиқлаган эди. Улар орасида КХШТ ва МДҲ давлатлари раҳбарлари, Ҳиндистон, Франция, Чехия, Куба ва бошқа мамлакат президентлари бор. АҚШ президенти Дональд Трамп парадга келмаслигини маълум қилган. 

740
Женские ноги

Модель эркаклар садоқатини синашга қарор қилиб, ҳайратга тушди

461
Пейдж ўзининг Инстаграмдаги кузатувчилари илтимосига кўра уларнинг йигитларига хабар ёзади. Айрим йигитлар шу пайтнинг ўзидаёқ ўз севгилиларидан воз кечиб, ёзишмада моделга "қалб соҳибалари йўқ"лигини айтиб, ёлғон сўзлашга киришган.

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Лос-Анжелеслик фотомодел Пейдж Вулен (Paige Woolen) аёлларга эркаклар садоқатини синаб кўришга ёрдам беришга қарор қилди ва айрим эркакларнинг реакциясидан шок ҳолатига тушди. Модел ўтказган тажриба натижалари Daily Mail нашрида эълон қилинди.

Пейдж ўзининг Инстаграмдаги кузатувчилари илтимосига кўра уларнинг йигитларига хабар ёзади. Айрим йигитлар шу пайтнинг ўзидаёқ ўз севгилиларидан воз кечиб, ёзишмада моделга "қалб соҳибалари йўқ"лигини айтиб, ёлғон сўзлашга киришган.

Шу билан бирга, уларнинг инстаграм-аккаунтларида иккинчи яримлари билан бирга тушган суратлар бўлган. Йигитлар билан ёзишмаларнинг айримларини модел ижтимоий тармоққа жойлаган.

— Салом

— Оҳо, салом
— Жуда истарали экансан
— Менми? Сен ҳақиқий супермодельга ўхшайсан!
— Ха-ха, севган қизинг борми?

— Йўқ. Сен ҳозир Лос-Анджелесдамисан? Мен бу ерда доимий ишлайман, кел, учрашамиз.
Соҳибжамолнинг ушбу тажрибаси Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини иккита лагерга бўлиб юборди: бир гуруҳ уни профокатор, деб атаса, иккинчиси ҳақиқий қаҳрамон, дея олқишлади.

Фотомоделнинг таъкидлашича, севгилиси бўлган эркакларнинг каттагина қисми унинг макрига учмаган. Йигитлар орасида Пейджга жуда кескин жавоб қайтарган ёки севгилиси борлигини айтганлари ҳам бўлган.

461

Шимолий Кореяда карантин чораларини бузган божхоначи қатл этилди - ОАВ

215
(Янгиланган 17:51 27.11.2020)
Шимолий Корея ҳукумати ноябрь ойида божхона ходимини қатл этди, у COVID-19 туфайли жорий этилган тақиқларга қарамай, чет элдан товарларни олиб кириш фаолияти билан шуғулланган.

ТОШКЕНТ, 27 ноя — Sputnik. Шимолий Корея ҳукумати ноябрь ойида божхона ходимини қатл қилди: у COVID-19 туфайли жорий этилган тақиқларга қарамай, чет элдан товарларни олиб кириш фаолияти билан шуғулланган. Бу ҳақда NewDaily газетаси Жанубий кореялик депутатлар маълумотига асосан хабар қилди.

Таъкидланишича, парламент разведка қўмитаси котиблари, депутатлар Ким Бён Ги ва Ха Гён Тхе жума куни журналистларга разведка ҳисоботи асосида бу ҳақда хабар беришди.

Корея Республикаси Миллий разведка бошқармаси (NIS) маълумотларига кўра, 8 ноябрь куни КХДР Хитой билан чегарадош Синийжу шаҳрида эпидемияга қарши чораларни бузган ҳолда товарларни мамлакатга олиб кирган божхона хизмати ходимини ўлим жазосига ҳукм қилди.

Жанубий Корея разведкасига кўра, КХДР раҳбари Ким Чен Ин сўнгги вақтда "ҳаддан ташқари ғазаб" кўрсатмоқда ва мантиқсиз қарорлар қабул қилмоқда. Хусусан, октябр ойи охирида валюта курсининг кескин кўтарилгани учун нуфузли пул алмаштирувчи ўлимга маҳкум этилганди. Чет эл товарлари импорти аниқланган ҳар қандай ҳудудда “локдаун” эълон қилинмоқда, бу эса қўшимча иқтисодий қийинчиликларни келтириб чиқармоқда. 1 ноябрда Хесан порти, 5 ноябрда Ражин шаҳри, 6 ноябрда Нампхо порти ва 20 ноябрда Пхеньянга кириш йўли ёпилди.

Шунингдек, КХДР денгиз суви COVID-19 билан заҳарланган бўлиши мумкинлиги сабабли балиқ овлаш ва туз қазиб олишни тўхтатди. Жанубий Корея ОАВларига кўра, коронавирусга қарши кескин чекловлари сабабли Шимолий Корея ҳарбийлари сентябр ойида мамлакат сувларига сузиб келган Жанубий Кореянинг балиқ овини назорат қилиш идораси ходимини ўлдиришди.

215
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси

Қозоғистонлик 20 ёшли Имонбек Грэмми мукофотига номзод бўлди - видео

0
(Янгиланган 21:51 27.11.2020)
Америкача орзу Қозоғистонда ушалди - 20 ёшли темирйўлчи бир зумда дунёга машҳур DJга айланди. Яқинда уни Грэмми мукофотига номзод қилишди.

Қозоғистонлик 20 ёшли Имонбек Зейкенов бир зумда дунёга машҳур DJга айланди десак хато бўлмайди. Унинг америкалик рэпер Saint Jhn.нинг Roses қўшиғига яратган ремиксини дунё топ-чартларига чиқди. Сиз бу қўшиқни албатта эшитгансиз.

2020 йил давомида ушбу қўшиқ Америка ва Европанинг топ 10талигида ва Shazamда узоқ вақт давомида бўлди. Кейинроқ Уoutubeда томоша қилинишлар сони 120 миллиондан ошиб кетди. Spotifyда эса Имонбекнинг ремикси 1 миллиарддан ортиқ маротаба эшитилган. 

Бугун эса уни Аску шаҳрида яшовчи 20-ёшли темирйўлчи 2021 йилнинг энг яхши ремикс яратувчиси сифатида Американинг нуфузли "Грэмми-2021" мукофотига лойиқ деб топишди. Имонбек энди нафатқат ўз ватанида балким бутун дунёга машҳур бўлди. 

Saint Jhn.нинг қўшиғининг оригинали мана бу ерда.

 

0