Даҳшатли хўрлаш: Мексикада сирли маҳлуқ эркакни тилка-пора қилди

789
Мельчор оиласи журналистларга ҳалок бўлган эркакка тан жароҳатлари тишлар ва тирноқлар ёрдамида етказилганини маълум қилган. Полиция ҳам мексикалик ўзини ҳайвондан ҳимоя қила туриб, ҳалок бўлганини тасдиқлаган

ТОШКЕНТ, 13 мар - Sputnik. Мексика полицияси жума кунига ўтар кечаси маҳаллий такси ҳайдовчисининг тилка-пора қилинган жасадини аниқлади. Эркак танасида ёрилган ва кесилган излар бўлган, деб хабар қилмоқда "Планета новостей" портали.

Ушбу ҳодисадан сўнг маҳаллий аҳоли ҳукуматга то воқеа сабаби аниқланмагунга ва жиноятчи қўлга олинмагунга қадар барча мактабларни ёпиш талаби билан мурожаат қилди.

Суд экспертлари жасад 56 яшар Мельчор Ансельмо Дельгадога тегишли эканлигини ва у 1 март куни ваҳшийларча ўлдирилганлигини аниқладилар. Эркак дам олиш куни Валье-де-Браво шаҳарчасидаги Авандаро кўли ёқасида жойлашган уйига боришни режалаштирган ва уни қайтиб ҳеч ким кўрмаган.

Мельчор оиласи журналистларга ҳалок бўлган эркакка тан жароҳатлари тишлар ва тирноқлар ёрдамида етказилганини маълум қилган. Полиция ҳам мексикалик ўзини ҳайвондан ҳимоя қила туриб, ҳалок бўлганини тасдиқлаган.

Эркакка чуқур жароҳат етказилиши ва унинг ўлимига сабаб бўлган ҳолат бу маҳлуқ тирноқларининг 7 сантиметрга тенг бўлганидир. Эркак ўлимига маҳаллий кенгликларда яшовчи чупакабра сабаб бўлгани айтилмоқда.

789

ЖССТ COVID-19 га қарши Россия вакцинасига қизиқиш билдирмоқда

25
ЖССТ бош илмий ходими Сумия Сваминатан ташкилот COVID-19 га қарши Россия вакцинасига қизиқиш билдираётганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) COVID-19 га қарши Россия вакцинасига қизиқиш билдирмоқда.

“Биз авифавир (коронавирусга қарши дори – таҳр.) синовлари ўтказилаётганидан хабардормиз. Икки ёки учта дори синовлари ўтказилмоқда, шундай экан натижаларини кутмоқдамиз. Бироқ, бундан ташқари, Россия вакцинасига ҳам қизиқиш билдирмоқдамиз”, - деди РИА Новостига ЖССТ бош илмий ходими Сумия Сваминатан.

Сумия Сваминатан ЖССТнинг вакцина ишлаб чиқариш учун “Бирдамлик синовлари” лойиҳаси борлигини таъкидлаган ва Россия олимлари ҳамкорлик қилишга рози бўлишига умид билдирган.

Ҳозирда Россия “Бирдамлик синовлари” лойиҳасида иштирок этмайди. Лойиҳага АҚШ, Буюк Британия, Хитой ва Франция ҳам қўшилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Россияда синовдан ўтаётган уч хил вакцина ўз самарадорлигини кўрсатган. Бундан ташқари, коронавирусга қарши яна бир вакцинанинг клиник синовлари ўтказилмоқда.

25
Теглар:
вакцина, ЖССТ, коронавирус, Россия
Президент РФ Владимир Путин

Путин СССРнинг 1924 йилдаги Конституциясини “ҳаракати кечиктирилган мина” деб атади

68
Владимир Путин СССР конститциясида мавжуд бўлган республикаларнинг иттифоқ таркибидан ажралиб чиқиши ҳуқуқи - келажакда унинг тарқалиб кетишига замин яратганини айтиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 6 июл - Sputnik. Владимир Путин Совет Иттифоқи Конституциясида мавжуд бўлган, республикаларнинг иттифоқ таркибидан ажралиб чиқиши ҳуқуқи - клажакда унинг парчаланишига замин яратганини айтиб ўтди. 

“Бу Совет Иттифоқи ташкил топаётган пайтда, 1922 йилда ишга туширилган “ҳаракати кечиктирилган мина бўлган”, - деди Путин “Россия 1” телеканали эфирида.

Президент, шунингдек, замонавий Россия бунга йўл қўймаслиги кераклигини таъкидлади. Айнан шунинг учун Конституцияга ўзгартиришлар ишлаб чиқилдики, бу Путиннинг фикрича, мамлакатни сценарий такрорланишидан огоҳлантиришга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз: РФ Конституциясининг янгиланган матни 4 июл кунидан кучга кирди. Бу 25 июндан 1 июлгача бўлиб ўтган Асосий қонунга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида умумроссия овоз беришидан кейин мумкин бўлди.

100% протоколлар кўриб чиқилганидан, якуний иштирок 67,97 фоизни ташкил этди. Ўзгартиришларни иштирокчиларнинг 77,92% (деярли 58 миллион россияликлар) маъқуллади, 21,27% (тахминан 16 миллион киши) қарши овоз берди.

68

Ходимлар учун сотиб олинган шахсий ҳимоя воситалари солиқ базасидан чиқарилади - ДСҚ

3
(Янгиланган 11:33 06.07.2020)
Ниқоблар, антибактериал ва бошқа дезинфекция воситалари сотиб олиш бўйича харажатлар фойда солиғи базасидан чегирилади - ДСҚ. 

ТОШКЕНТ, 6 июл - Sputnik. Пандемия шароитида корхоналар томонидан ўз ходимлари учун харид қилинган шахсий ҳимоя ниқоблари, антибактериал воситалар фойда солиғи олинадиган базадан чиқариб ташланади. Бу ҳақида Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

"Солиқ қўмитаси шунингдек Солиқ кодексининг 317-моддасининг 18-бандига мувофиқ, даромад олишга қаратилган фаолият билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, агар қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай харажатларни амалга ошириш мажбурияти солиқ тўловчининг зиммасига юклатилмаган бўлса, ушбу харажатлар чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади.

Ҳукумат қарорига кўра, пандемия шароитида корхона ва ташкилотларда карантин талабларига мос шароитлар яратиш белгиланган. Шу сабабли ҳодимлар учун ниқоблар, антибактериал ва бошқа дезинфекция воситалари сотиб олиш бўйича харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китоб қилинганда солиқ базасидан чегирилади", - дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бугунги кун ҳолатига коронавирус қайд этилган фуқаролар сони 10143 нафарга етди. Коронавирусдан соғайиб кетган фуқаролар сони 6584 кишини, даволанаётганлар 3524 кишини ташкил қилмоқда. Улардан 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда. Вафот этганлар сони 34 кишини ташкил қилмоқда. 

3