Қирғизистонда ҳам коронавирус билан беморланганлар аниқланди

© Sputnik / Табылды Кадырбеков / Медиабанкка ўтишАллея молодежи и панарамный вид на город Бишкек
Аллея молодежи и панарамный вид на город Бишкек - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қирғизистонда коронавирусга чалинган уч бемор қайд этилди. Шу пайтга қадар Марказий Осиё давлатларида фақат Қирғизистон ва Тожикистонда ушбу вирус аниқланмаган эди.

ТОШКЕНТ, 18 мар - Sputnik. Қирғизистонда коронавирусга чалинганлик бўйича илк уч ҳолат қайд этилди. Бу ҳақда чоршанба куни республика соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев маълум қилди, дея хабар беради Sputnik Қирғизистон.

Ёзгача бартараф этилмаса, коронавирус чивинлар орқали тарқалиши мумкинми?

"Уч нафар бемор аниқланди. Уларнинг барчаси - Жалол-Обод вилоятининг Сузоқ туманидан ва ҳозирда юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган", - деган вазир шошилинч чақирилган матбуот-анжуманида.

Коронавирусга чалинган беморларнинг ёши — 70 ёш, 62 ёш ва 46 ёш. Вазир сўзларига кўра, коронавирусга чалинганлар яқинда Саудия Арабистонидан Ҳаж сафаридан Қирғизистонга қайтга бўлишган.

"Коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича чоралар кўрилмоқда. Ваҳима қилиш учун асос йўқ. Бизда барча имконият бор. Бу ҳолатлар биз учун кутилмаган эмас. Биз бунга уч ой давомида тайёргарлик кўриб келдик", — деган Чолпонбаев.

Хабарда айтилишича, беморлар билан бир рейсда 135 киши учиб келган, уларнинг ҳаммаси текширилмоқда, ҳозирда 90 нафари изоляцияга олинган.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунёда 200 мингга яқин инсон коронавирус билан беморланган, уларнинг 80 мингга яқини шифо топган, 7 мингдан зиёди вафот этган. Коронавирус 155 та давлатга кириб борган.

Янгиликлар лентаси
0