Хитой Россияга 25 миллион ҳимоя ниқоблари етказиб берди

© Фотохост-агентство / Медиабанкка ўтишСамолёт Ан 124-100
Самолёт Ан 124-100 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Коронавирус барча учун келган хавф: Хитой Россияга ҳимоя ниқоблари, Россия Италияга тиббий мутахассислар билан ёрдам бермоқда.

ТОШКЕНТ, 23 мар - Sputnik. Россия ҳарбий кучлари самолёти Хитойдан 25,5 миллионта ҳимоя ниқоблари олиб келди деба хабар қилмоқда Russia Today Мудофаа вазирлигига асосан. 

"Россия +аво-космик кучларининг Ан-124 самолёти Хитой Халы Республикасдан Чкаловский аэродромига 25,5 миллион дона шахсий ҳимоя маскалари олиб келди", - дейилган муассаса хабарида. 

Бироз олдин Россия президенти Владимир Путин ХХР раиси Си Цзиньпин билан телефон мулоқоти ўтказган эди. Суҳбарт давомида давлат раҳбарлари COVID-19 инфекцияси тарқалишини муҳокама қилишган эди. Россия президенти Хитойда вазият яхши томонга ўзгараётганини қайд этган эди. 

Россия ҳам ўз навбатида Эрон ва Италияга коронавирусга қарши курашда  ёрдам бермоқда. Бугун Италияга бортида тиббий мутахассислар бўлган 7-самолёт учиб кетди. 

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунида Россияда коронавирусга чалинган фуқаролар сони 367 кишини ташкил қилган. Мактабларда ўқувчилар таътилга чиқарилган. Жамоат хизматлари кўрсатаётган ташкилотлардан бошқалар имкон қадар уй шароитида ишлаш тавсия қилинган.    

Янгиликлар лентаси
0