Хитойда коронавирусга чалинганларнинг деярли 90 фоизи тузалиб кетди

© AP Photo/Arek RatajУлица города Ухань в китайской провинции Хубэй
Улица города Ухань в китайской провинции Хубэй - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ХХР Давлат соғлиқни сақлаш қўмитасининг маълумотларига кўра, вирусни юқтириб олганларнинг деярли 90 фоизи тузалиб кетган.

ТОШКЕНТ, 23 мар - Sputnik. Хитойда янги турдаги коронавирус билан касалланган беморлар сони кундан кунга камаймоқда. Ҳозирги пайтда 5 120 киши касалхоналарда қолмоқда. ХХР Давлат соғлиқни сақлаш қўмитасининг маълумотларига кўра, вирусни юқтириб олганларнинг деярли 90 фоизи тузалиб кетган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Хитойда коронавирус инфекциясига чалинишларнинг тасдиқланган ҳолатлари 81093га етди, шундан 72 703 киши даволанди ва касалхонадан чиқарилди. Бу умумий ҳолатларнинг 89,6 фоизини ташкил қилади.

Прага - Sputnik Ўзбекистон
Чехия ССВ коронавирусни даволашда ёрдам берадиган дори номини айтди

Эпидемия бошланганидан бери Хубэй провинциясидан ташқари бутун Хитой бўйлаб 13293 касалланиш ҳолати қайд этилган. Улардан 117 таси ўлим билан якунланган, ўлим ҳолатлари 0,88 %ни ташкил этади. Эпидемиянинг ўчоғи  Хубэй провинциясида 67,800 юқиш ҳолатлари аниқланди, 3153 киши вафот этди, ўлим даражаси 4,65%.

Шу билан бирга, Хубэй провинцияси Ухань шаҳрида ўлим даражаси 5%ни ташкил этди. Умумий ҳисобда эпидемия 3270 кишининг ҳаётига зомин бўлди, мамлакатда ўлим даражаси ўртача 4 фоизни ташкил этди.

2019 йил 31 декабр куни Хитой ҳукумати Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига мамлакатнинг марказий қисмидаги Ухань шаҳрида (Хубэй провинцияси) келиб чиқиши номаълум пневмония касаллиги ҳақида хабар берди. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчиси янги коронавирус эканлигини аниқладилар, кейинчалик касаллик расмий равишда COVID-19 деб номланди.

ЖССТ 11 март куни дунёда янги коронавирус пандемиясини эълон қилди. ХҲР Давлат соғлиқни сақлаш қўмитаси 12 март куни мамлакатда эпидемиянинг энг юқори чўққиси бўлиб ўтганини маълум қилди.

Янгиликлар лентаси
0