Певец Лев Лещенко с супругой Ириной

Россия халқ артисти Лев Лешенко ўзида коронавирус борлигини тахмин қилмоқда

387
(Янгиланган 19:29 24.03.2020)
Лев Лещенко ўзида коронавирус борлигини тахмин қилмоқда ва у рафиқаси билан бирга Коммунаркадаги тиббиёт марказига етиб келди.

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. РСФСР халқ артисти Лев Лешенко ўзини ёмон ҳис қилди ва рафиқаси билан бирга Коммунаркадаги тиббиёт марказига етиб келди, бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

Бундан аввал қатор ОАВ ва Telegram каналларда Лешенко коронавирусга гумони билан Коммунаркадаги тиббиёт марказига ётқизилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

“Шифокор-дўстлари маслаҳатига кўра, Лешенко рафиқаси билан бирга шифохонага келди ва айни вақтда тиббий текширувдан ўтмоқда”, - деб жавоб берди артистнинг концерт директори Олег Дмитриев.

387
Мавзу:
Дунёда, Россияда ва Ўзбекистонда коронавирус эпидемияси (520)