Иқлим шароити коронавирусга таъсир қилмайди Италия олимлари

5139
(Янгиланган 23:46 25.03.2020)
Италиялик вирусолог Роберто Буриони ёзда иссиқ туфайли пандемия пасайиши мумкин деган афсонани йўққа чиқарди.

ТОШКЕНТ, 25 мар — Sputnik. Иқлим шароити коронавирус тарқалишига таъсир қилмайди. Бу ҳақда Il Giornale нашри италиялик шифокорларга асосан мақола тайёрлади.

Хусусан, вирусолог Роберто Буриони ёзда иссиқ туфайли пандемия пасайиши мумкин деган афсонани йўққа чиқарди.

Мутахассис айрим давлатлар томонидан жорий этилган чеклов чоралари вирус билан курашда самарали эканлигини таъкидлади. Унинг назарида иссиқ ҳаво бошланиши билан нафас йўллари билан боғлиқ бўлган барча касалликларини юқтириш ҳолатлари ҳақиқатан ҳам камроқ қайд этилади, ҳавога тушган тупук зарралари тезроқ буғланиб кетади, аммо бу ҳозирги вазиятга таъсир қилиши даргумон.

Милан, Рим ва Кьте-Пескара университетлари олимлари ҳам шунга ўхшаш хулосага келдилар. Улар Ухан ва Италиянинг Ломбардия ва Венето шаҳарларида COVID-19га чалинган одамлар сонини солиштиришди, бу ҳудудларда иқлим шароити ва касалланган сони ўртасида ҳеч қандай боғлиқликни топмадилар.

Нашр муаллифлари инфекцияга қарши курашиш учун иссиқ ҳароратнинг фойдаси ҳақидаги афсона коронавирусни атипик пневмония (SARS) билан таққослаш натижасида пайдо бўлганлигини таъкидлашди. SARS 2002 йил охирида бошланиб, 2003 йил июл ойида якунланганди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, ўша эпидемияни ҳозиргиси билан таққослаб бўлмайди.

Дунёнинг 170 тадан ортиқ давлатда коронавирус аниқланди. Ўтган йил якунида Уханда COVID-19 биринчи беморлар пайдо бўлди. БССТ сўнгги малумотларига кўра, 350 минг кишидан ортиқ бу вирус аниқланди, 16 минг киши вафот қилди.

 

5139
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси (863)
Аллигатор Сатурн

Москвада “Гитлер” тимсоҳи вафот этди

50
(Янгиланган 16:27 25.05.2020)
Москва ҳайвонот боғида аллигатор Сатурн вафот этди, унинг ёши 84 да эди. У Москвага 1946 йилда олиб келинганди.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Москва ҳайвонот боғида аллигатор Сатурн вафот этди, унинг ёши 84 да эди, афсонага кўра, у Адольф Гитлер коллекциясида бўлган. Бу ҳақда муассасанинг Facebook’даги саҳифасида хабар берилди.

"Кеча эрталаб Миссисипи аллигаторимиз Сатурн вафот этди. У 84 ёшда эди. Ёввойи табиатда ушбу тур вакилларининг умр кўриш давомийлиги 30-50 ёшни ташкил этади. Сатурн узоқ ва воқеаларга бой ҳаёт кечирди. У 1936 йилда АҚШда туғилди. Деярли дарҳол у Берлин ҳайвонот боғига олиб кетилди,  1943 йил 23 ноябрда бўлган бомбардимон қилингандан кейин у ердан қочиб кетди", - дейилади хабарда.

Материалда ёзилишича, инглиз аскарлари тимсоҳни 1946 йилда топиб олишди ва Совет Иттифоқига бериб юборишган.

"1946 йил июл ойида Сатурн Москвага олиб келинди. Дарҳол у Берлиндаги ҳайвонот боғида эмас, балки Гитлер коллекциясида бўлганлиги ҳақидаги афсона пайдо бўлди. Аммо у назарий жиҳатдан кимгадир тегишли бўлса ҳам, ҳайвонларнинг - уруш ва сиёсатга алоқаси йўқ, уларни инсон гуноҳларида айблаш бемаънилик", - дейилади хабарда.

Сатурн Москва ҳайвонот боғида 74 йил яшади. Тимсоҳнинг жасади Дарвин музейида сақланади.

50
Политолог Сергей Козлов

Козлов: АҚШнинг очиқ осмон тўғрисидаги шартномадан чиқиши ҳақида гапиришга ҳали эрта

84
Сиёсатшунос, РАНХиГС филиали - Сибир Бошқарув институти, сиёсат ва халқаро алоқалар факультети декани Сергей Козлов АҚШ президенти Доналд Трамп нима учун баландпарвоз баёнотлар бераётганини тушунтирди.

АҚШ етакчиси Доналд Трамп пайшанба куни Вашингтон Очиқ осмон шартномаси (ДОН) дан чиқиб кетиши ва Россия "ўз мажбуриятларини бажармагунча" келишувдан чиқиб туришини эълон қилди. Шу билан бирга у янги келишувлар ишлаб чиқилишини истисно қилмади.

Россия шартномани бузганлиги ҳақидаги АҚШнинг даъволарини бир неча бор рад этди. Жума куни Россия Ташқи ишлар вазирлиги Москва АҚШ билан , шу жумладан ДОН бўйича, фақат ўзаро келишув асосида музокаралар олиб боришини ва Вашингтоннинг ҳар қандай ультиматумлари номақбуллигини эълон қилди.

Сиёсатшунос, РАНХиГС филиали - Сибир Бошқарув институти, сиёсат ва халқаро алоқалар факультети декани Сергей Козлов таъкидлаганидек: Трампга айнан ўзи ташқи сиёсат кун тартибини белгилайдиган шахс эканлигини кўрсатиши муҳим, чунки у президентлигича қолишига яқинлашди.

Экспертнинг фикрига кўра, бу Америка раҳбарининг очиқ осмон, СНВ-3 шартномаси ва халқаро тартибини қайта қуриш тўғрисидаги баландпарвоз баёнотлар беришининг сабабларидан биридир.

"Бироқ, унинг барча истаклари қайсидир маънода амалга ошади дейишга ҳали эрта. Очиқ осмон бўйича шартнома қурол назорати таъминланишининг муҳим элементи ҳисобланади. Уларнинг самолётлари бизнинг ҳудудимиз ва бизникилар ларнинг ҳудуди узра учиши ҳар бир мамлакатнинг ўз мудофааси соҳасида қилаётган ишини назорат қилиш имкониятини беради. Трампнинг шартномадан воз кечишга уриниши айнан шу шартноманинг қанчалик муҳимлигини намойиш этади. Трампнинг сўзлари қанчалик баландпарвоз бўлса, уларнинг амалга ошмаслиги эҳтимоли шунчалик юқори бўлади",- деди сиёсатшунос Sputnik радиосида.

Тўлиқ шарҳни радиоподкастда тингланг.

Козлов: говорить о выходе США из Договора по открытому небу пока рано
84
Счетчики холодной воды

Сув етказиб бериш бўйича харажатлар сувдан фойдаланганлик учун солиқ миқдорига қўшилади

9
Сув етказиб бериш бўйича харажатлар сувдан фойдаланганлик учун солиқ миқдорига қўшилади - ҳукумат қарори.

ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. “Қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва сувни етказиб бериш бўйича харажатларни қоплаш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, сувни етказиб бериш бўйича харажатларни сув истеъмолчилари томонидан қоплаш сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари миқдорига қўшиш орқали амалга оширилади.

Қарор билан Сувдан фойдаланувчилар ва сув истеъмолчилари томонидан сув ресурсларини бошқариш, ҳисобга олиш ҳамда истеъмол қилинган сув ресурсларининг ҳисоботини юритиш юзасидан комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.

Сув хўжалиги объектларида сув ресурслари ҳамда электр энергиясидан фойдаланишни “онлайн” режимида назорат қилиш имконини берувчи рақамли технологиялар жорий этилади.

Жумладан, сув омборлари ва ирригация тизимларида жами 18 576 та қурилма ўрнатилади.

Шунингдек, Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги жами 1687 та насос станцияларида электр энергиясидан фойдаланишда “онлайн” режимида назорат қилиш жорий этилади.

2023 йил 1 декабрга қадар сув истеъмолчиларининг бош сув олиш жойлари сувни бошқариш ва ҳисобга олиш воситалари билан тўлиқ жиҳозланади.

9