Коронавирусдан икки миллион украиналиклар ўлади - шифокор

© Sputnik / Stringer / Медиабанкка ўтишЛюди в костюмах чумных докторов на улице Львова
Люди в костюмах чумных докторов на улице Львова - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Шифокорнинг айтишича, Хитойда бир ярим минг нафар аҳолига битта эпидемиолог хизмат кўрсатса, Украинада битта эпидемиолог 150 минг фуқаро билан ишлайди. Бу эса катта йўқотишларга олиб келиши мумкин

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. Украинада коронавирусга чалинганлар сони "расмий статистик маълумотларда келтирилаётган рақамлардан" ўнлаб, ҳаттоки юзлаб маротаба кўпдир. Бу ҳақда "Обозреватель" нашрига берган интервьюсида мамлакатнинг собиқ санитар врачи Святослав Протас айтган.

Таблетки - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусни даволашда тавсия этилган дорилар рўйхати эълон қилинди - Россия ССВ

"Вирус геометрик тарзда кўпаймоқда <…> Юқиш даражаси фақат қизамиқ ва ўпка вабосида юқорироқ - инсон 10 киши билан алоқа қилган бўлса, шу 10 нафар инсон ҳам беморланади. Оддий ҳаётда киши 5-30 гача инсонлар билан алоқада бўлади, энди коронавирусга неча киши чалиниши мумкинлигини ҳисоблаб чиқинг", - дея изоҳ беради шифокор.

У шунингдек, карантин туфайли инфекция тарқалиши жараёни қисқарганлигини, аммо вирусни юқтирганлар сони аниқланганлар ҳисобига кўпайишини таъкидлаб ўтди.

Тиббиёт тизими ва крематорийлар ўлимлар сони ортишига тайёр бўлиши керак.

Протас коронавирусга қарши на специфик терапия, на профилактига мавжудлигини эслатиб ўтди. Табиий иммунитет шаклланиши учун аҳолининг каттагина қисми беморланиши керак, одамларнинг 30-70 фоизи вирусни юқтирсагина коллектив иммунитет шаклланади.

На мусульманском кладбище в Душанбе. - Sputnik Ўзбекистон
Коронавирусдан вафот этган киши қай тарзда дафн этилади - Фатво ҳайъати

"Агар биз Украинадаги пик рақамлар ҳақида гапирсак, бу аҳолининг 70% бўлиши мумкин. Абсолют рақамларда эса — бу 20 млн дан ортиқ кишини ташкил этади", — деб қўшимча қилди шифокор.

У Хитойда бир ярим минг нафар аҳоли билан бир нафар эпидемиолог ишлашини, украиналик ҳамкасби эса бу орада 150 минг нафар фуқарога хизмат кўрсатишга мажбур бўлаётгани ҳақида гапирди.

Ўзбекистон шифокорлари коронавирус тарқалишига қарши курашда ёрдам бермоқчи >>>

"Бундай ҳолатда мантиқан олиб қаралганда, Украина Хитойга нисбатан 100 баробар кўп оғир оқибатларни бошдан кечириши керак. Агар 20 миллион нафар украиналиклар касалланиши керак бўлса, у ҳолда ўлимлар сони 2 миллионни ташкил этади. Мен бу гапни одамлар орасида ваҳима уйғотиш учун эмас, балки биз хатарларни англашимиз ва масъулиятни ҳис эта олишимиз учун айтаяпман" - дея хотима қилди шифокор.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 11 март куни Хитойдан тарқалган янги турдаги COVID-19 коронавируси эпидемиясини пандемия, деб эълон қилди. БССТ тақдим этган сўнгги маълумотларга кўра, бутун дунё бўйича 510 мингдан ортиқ киши беморланган, ўлимлар сони 23,5 мингга етган.

Янгиликлар лентаси
0