Путин билан учрашган бош шифокорда коронавирус аниқланди

© Sputnik / Алексей Дружинин / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин посетил больницу в Коммунарке
Президент РФ В. Путин посетил больницу в Коммунарке - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Москва 40-сонли шаҳар касалхонаси бош шифокори Денис Проценко COVID-19 юқтириб олди. У хизмат хонасида ўзини изоляцияга олди.

ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Москва 40-сонли шаҳар касалхонаси бош шифокори Денис Проценко COVID-19 юқтириб олди.

Президент РФ Владимир Путин  - Sputnik Ўзбекистон
Россия коронавирус эпидемиясини уч ойда енгади - Путин

“Азиз дўстлар, мен ҳақимда хавотир олишингиздан жуда таъсирландим. Ҳа, менда СoVга тест ижобий, лекин мен ўзимни яхши ҳис қиляпман. Хизмат хонамда ўзимни изоляция қилдим, масофадан туриб ишлаш, бошқарув ва телетиббиёт бўйича маслаҳатлар учун барча шарт-шароитлар мавжуд”, - деб ёзди шифокор Facebook’даги саҳифасида.

Ўтган ҳафтада Коммунарка клиникасига Владимир Путин ташриф буюрганди. Президент бош шифокор Проценко билан учрашиб, касалхона ходимлари билан мулоқот қилганди.

Президент бош котиби Дмитрий Песков маълум қилишича, президентда ҳаммаси жойида, у мунтазам равишда коронавирусга тест топширмоқда.

Янгиликлар лентаси
0