Военнослужащие НАТО осуществляют посадку в вертолет

Афғонистонда НАТО авиабазаси ракеталар билан ўққа тутилди

1074
Ҳужум учун жавобгарликни "Ислом давлати" террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олган, деб хабар бермоқда Рейтер агентлиги

ТОШКЕНТ, 9 апр - Sputnik. Афғонистоннинг Парван провинцияси Баграм туманида НАТО авиабазаси бешта ракета томонидан ўққа тутилди, деб хабар бермоқда альянснинг Афғонистондаги Resolute Support (Қатъий кўмак) миссяси.

"Бешта ракета Баграм аэродроми бўйлаб тонг саҳарда зарба берди. Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Бизнинг шерикларимиз, Афғонистон Миллий хавфсизлик кучлари ҳодисани ўрганмоқда", - дейилади миссиянинг Twitterдаги хабарида.

​Ўз навбатида, Рейтер агентлиги ҳужум учун жавобгарликни "Ислом давлати" террорчилик ташкилоти ўз зиммасига олгани ҳақида хабар берган.

1074
Президент РФ Владимир Путин

Путин СССРнинг 1924 йилдаги Конституциясини “ҳаракати кечиктирилган мина” деб атади

40
Владимир Путин СССР конститциясида мавжуд бўлган республикаларнинг иттифоқ таркибидан ажралиб чиқиши ҳуқуқи - келажакда унинг тарқалиб кетишига замин яратганини айтиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 6 июл - Sputnik. Владимир Путин Совет Иттифоқи Конституциясида мавжуд бўлган, республикаларнинг иттифоқ таркибидан ажралиб чиқиши ҳуқуқи - клажакда унинг парчаланишига замин яратганини айтиб ўтди. 

“Бу Совет Иттифоқи ташкил топаётган пайтда, 1922 йилда ишга туширилган “ҳаракати кечиктирилган мина бўлган”, - деди Путин “Россия 1” телеканали эфирида.

Президент, шунингдек, замонавий Россия бунга йўл қўймаслиги кераклигини таъкидлади. Айнан шунинг учун Конституцияга ўзгартиришлар ишлаб чиқилдики, бу Путиннинг фикрича, мамлакатни сценарий такрорланишидан огоҳлантиришга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз: РФ Конституциясининг янгиланган матни 4 июл кунидан кучга кирди. Бу 25 июндан 1 июлгача бўлиб ўтган Асосий қонунга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида умумроссия овоз беришидан кейин мумкин бўлди.

100% протоколлар кўриб чиқилганидан, якуний иштирок 67,97 фоизни ташкил этди. Ўзгартиришларни иштирокчиларнинг 77,92% (деярли 58 миллион россияликлар) маъқуллади, 21,27% (тахминан 16 миллион киши) қарши овоз берди.

40
Вид города Эр-Рияд - столицы Саудовской Аравии

ОАВ: америкалик дипломатлар Саудия Арабистонини тарк этади

456
Нашрнинг ёзишича, яқин кунларда яна бир қанча америкалик дипломатлар Саудия Арабистонини тарк этиши кутилмоқда.

ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. Ўнлаб америкалик дипломатлар Саудия Арабистонида коронавирус билан касалланиш тобора кўпаяётгани ортидан подшоҳликни ўз оилалари билан бирга тарк этишмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри ўз манбасига таянган ҳолда хабар қилмоқда.

Таъкидланишича, АҚШ Давлат департаменти ўтган ҳафта бир неча ходимга мамлакатни тарк этишга рухсат берган. Яқин кунларда яна бир қанча дипломатлар Саудия Арабистонини тарк этиши кутилмоқда.

АҚШ вакилларининг сўзларига кўра, АҚШ элчихонасининг камида 30 ходимида коронавирус аниқланган. Улардан кўпчилиги АҚШ фуқаролари эмас. Улар март ойидан буён уйдан ишлаб келаётганларига қарамасдан вирус юқтириб олишган.

Нашрнинг ёзишича, июнь ойида элчихона ҳайдовчиси коронавирусдан вафот этган. Кейинчалик дипломат оиласи аъзоларидан бири касалхонага қабул қилинмаган. Элчихона аралашишига тўғри келган.

Бир қатор америкалик дипломатлар ҳам Саудия Арабистонидаги коронавирус билан боғлиқ вазиятдан хавотир билдирган ва подшоҳлик ҳукумати янги касалланиш ҳолатлари сонини камайтириб кўрсатиши мумкин деб ҳисобламоқда.

Охирги маълумотларга кўра, Саудия Арабистони дунёда аниқланган коронавирус ҳолати бўйича 13-ўринда қайд этилган. Подшоҳликда 205 мингдан зиёд коронавирус ҳолати аниқланган. 143 мингдан зиёд киши касалликни енгган. 1858 киши вирус қурбонига айланган.

456
Теглар:
Саудия Арабистони, АҚШ, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси