Жасадлар устма-уст тахланмоқда: Малкин АҚШда коронавирус пандемияси ҳақида

1356
(Янгиланган 16:40 10.04.2020)
Россиялик "Питтсбург" форварди Евгений Малкин инстаграм орқали тўғридан-тўғри эфирда коронавирус пандемияси ҳақида тўхталди.

ТОШКЕНТ, 10 апр — Sputnik. Россиялик "Питтсбург" форварди Евгений Малкин инстаграм орқали тўғридан-тўғри эфирда коронавирус пандемиясига тўхталди.

Хоккейчининг сўзларига кўра, Нью-Йорк касалликнинг эпимаркази бўлди.

“Ҳозир Нью-Йоркда ҳақиқий офат. Жуда кичик бўлган Манхеттенда миллион киши истиқомат қилади. Ҳамма нарса бир нуқтада сиқилган. Жасадлар у ерда, ҳатто Марказий паркка ҳам олиб келинганини эшитдим. Баъзи одамлар буни кўриб, ишонишмаяпти, бу фейк ва янгиликдаги актёрлар деб ўйлашмоқда. Дўстларим у ерга кўчага чиқмаяпти. Ҳамма нарса бизга янгиликлар орқали билмоқдамиз. Жасадлар бир-бирининг устига тахлашганини кўрганингизда - бу энди кулгили эмас, бу даҳшат ва катта фожиа”, - дейди спортчи.

Малкин пандемиядан сўнг дунё ўзгаришини таъкидлади. Юзага келган вазият иқтисодиёт ва маошларга ўз таъсирини кўрсатади.

“Шубҳасиз, кўп одамлар пул йўқотади. Коронавирусдан кейин иқтисодиётда қийин вазият бўлади. Умид қиламанки, барча давлатлар кичик ва ўрта бизнесга ёрдам бериш учун йўлини топади. Биз ҳам пулни йўқотмоқдамиз. Ҳали маош қисқартирилмади, аммо бу қанчалик тезроқ ўйнашни бошлашимизга боғлиқ”, - деб қўшимча қилди Малкин.

COVID-19 коронавирус инфекцияси пандемияси деярли бутун дунёни қамраб олди. БССТнинг сўнгги маълумотларига кўра, 1,4 миллиондан зиёд киши вирусга чалинди, сал кам 86 минг киши вафот этди.  Энг кўп АҚШда – 400 минг киши коронавирусни юқтирди.

1356

ЖССТ COVID-19 га қарши Россия вакцинасига қизиқиш билдирмоқда

16
ЖССТ бош илмий ходими Сумия Сваминатан ташкилот COVID-19 га қарши Россия вакцинасига қизиқиш билдираётганини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) COVID-19 га қарши Россия вакцинасига қизиқиш билдирмоқда.

“Биз авифавир (коронавирусга қарши дори – таҳр.) синовлари ўтказилаётганидан хабардормиз. Икки ёки учта дори синовлари ўтказилмоқда, шундай экан натижаларини кутмоқдамиз. Бироқ, бундан ташқари, Россия вакцинасига ҳам қизиқиш билдирмоқдамиз”, - деди РИА Новостига ЖССТ бош илмий ходими Сумия Сваминатан.

Сумия Сваминатан ЖССТнинг вакцина ишлаб чиқариш учун “Бирдамлик синовлари” лойиҳаси борлигини таъкидлаган ва Россия олимлари ҳамкорлик қилишга рози бўлишига умид билдирган.

Ҳозирда Россия “Бирдамлик синовлари” лойиҳасида иштирок этмайди. Лойиҳага АҚШ, Буюк Британия, Хитой ва Франция ҳам қўшилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Россияда синовдан ўтаётган уч хил вакцина ўз самарадорлигини кўрсатган. Бундан ташқари, коронавирусга қарши яна бир вакцинанинг клиник синовлари ўтказилмоқда.

16
Теглар:
вакцина, ЖССТ, коронавирус, Россия
Президент РФ Владимир Путин

Путин СССРнинг 1924 йилдаги Конституциясини “ҳаракати кечиктирилган мина” деб атади

63
Владимир Путин СССР конститциясида мавжуд бўлган республикаларнинг иттифоқ таркибидан ажралиб чиқиши ҳуқуқи - келажакда унинг тарқалиб кетишига замин яратганини айтиб ўтди.

ТОШКЕНТ, 6 июл - Sputnik. Владимир Путин Совет Иттифоқи Конституциясида мавжуд бўлган, республикаларнинг иттифоқ таркибидан ажралиб чиқиши ҳуқуқи - клажакда унинг парчаланишига замин яратганини айтиб ўтди. 

“Бу Совет Иттифоқи ташкил топаётган пайтда, 1922 йилда ишга туширилган “ҳаракати кечиктирилган мина бўлган”, - деди Путин “Россия 1” телеканали эфирида.

Президент, шунингдек, замонавий Россия бунга йўл қўймаслиги кераклигини таъкидлади. Айнан шунинг учун Конституцияга ўзгартиришлар ишлаб чиқилдики, бу Путиннинг фикрича, мамлакатни сценарий такрорланишидан огоҳлантиришга ёрдам беради.

Эслатиб ўтамиз: РФ Конституциясининг янгиланган матни 4 июл кунидан кучга кирди. Бу 25 июндан 1 июлгача бўлиб ўтган Асосий қонунга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида умумроссия овоз беришидан кейин мумкин бўлди.

100% протоколлар кўриб чиқилганидан, якуний иштирок 67,97 фоизни ташкил этди. Ўзгартиришларни иштирокчиларнинг 77,92% (деярли 58 миллион россияликлар) маъқуллади, 21,27% (тахминан 16 миллион киши) қарши овоз берди.

63

Ходимлар учун сотиб олинган шахсий ҳимоя воситалари солиқ базасидан чиарилади - ДСҚ

0
Ниқоблар, антибактериал ва бошқа дезинфекция воситалари сотиб олиш бўйича харажатлар фойда солиғи базасидан чегирилади - ДСҚ. 

ТОШКЕНТ, 6 июл - Sputnik. Пандемия шароитида корхоналар томонидан ўз ходимлари учун харид қилинган шахсий ҳимоя ниқоблари, антибактериал воситалар фойда солиғи олинадиган базадан чиқариб ташланади. Бу ҳақида Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

"Солиқ қўмитаси шунингдек Солиқ кодексининг 317-моддасининг 18-бандига мувофиқ, даромад олишга қаратилган фаолият билан боғлиқ бўлмаган харажатлар, агар қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай харажатларни амалга ошириш мажбурияти солиқ тўловчининг зиммасига юклатилмаган бўлса, ушбу харажатлар чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади.

Ҳукумат қарорига кўра, пандемия шароитида корхона ва ташкилотларда карантин талабларига мос шароитлар яратиш белгиланган. Шу сабабли ҳодимлар учун ниқоблар, антибактериал ва бошқа дезинфекция воситалари сотиб олиш бўйича харажатлар фойда солиғи ҳисоб-китоб қилинганда солиқ базасидан чегирилади", - дейилган хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда бугунги кун ҳолатига коронавирус қайд этилган фуқаролар сони 10143 нафарга етди. Коронавирусдан соғайиб кетган фуқаролар сони 6584 кишини, даволанаётганлар 3524 кишини ташкил қилмоқда. Улардан 25 нафари оғир, 8 нафари эса ўта оғир аҳволда. Вафот этганлар сони 34 кишини ташкил қилмоқда. 

0