Россия ТИВ АҚШ билан гипертовушли қурол борасида музокара шартини ошкор қилди

© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишИспытание новой баллистической ракеты "Сармат"
Испытание новой баллистической ракеты Сармат - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ билан гипертовушли қурол борасида музокара шартларини маълум қилди.

ТОШКЕНТ, 17 апр - Sputnik. Россиянинг янги гипертовушли қурол тизимлари бўйича АҚШ билан мулоқот Американинг шу каби лойиҳаларини ҳар томонлама муҳокама қилмасдан туриб амалга ошириб бўлмайди, деди РИА Новости'га Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков.

Флаги США и Китая - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Хитой олдидаги қарзлари бўйича дефолт эълон қилишга тайёрланмоқда

Шунингдек, глобал ракеталарга қарши мудофаа тизимини яратиш, космосда қуролларни жойлаштириш ва стратегик соҳани ўта беқарорлаштирадиган ва Москванинг хавотирига сабаб бўладиган бошқа дастурлар бўйича ҳам мулоқотлар зарур.

Рябков 2019 йилда ДСНВ (Стратегик қуролларни қисқартириш шартномаси – таҳр.) шартномаси доирасида Америка томонига планер блоки билан жиҳозланган "Авангард"  ракета ташувчиси намойиш қилинганини эслатди. Агар амалдаги стратегик қуролларни қисқартириш шартномаси "дастлабки ўн йиллик муддати тугаганидан кейин бир неча йил давомида ўз кучини сақлаб қолса, унда ушбу тизим ушбу шартнома доирасида жорий этилади дейиш оқилона бўлади", - дея қўшимча қилди у.

"Яқинда америкаликлар "экзотик" деб номлаган бизнинг янги тизимларимизга келсак, улар борасида мулоқотдан ҳам қочмаймиз. Аммо мен бу тизимларни вакуумда муҳокама қилмаслигимизга алоҳида эътибор қаратмоқчиман, улар ҳар қандай ҳолатлардан қатъий назар шунчаки муҳокама қилинадиган мавзу эмас", - дея таъкидлади вазир ўринбосари.

У яна бир бор АҚШни мазмунли ва кенг қамровли суҳбатлар олиб боришга розилик беришини мулоқотнинг ажралмас ва қатъий шарти деб атади.

Американский флаг перед Капитолием в Вашингтоне - Sputnik Ўзбекистон
Ҳарбий эксперт АҚШ "гумонлари" ҳақида: бир марта хатоликка йўл қўйишганди

"Бу мулоқот доирасида биз фақат ўз миллий хавфсизлигимизни таъминлаш вазифаси нуқтаи назаридан ҳаракат қиламиз. Бу қурол назорати соҳасида ишлашга бўлган ёндашувимизнинг ўзгармас жиҳатидир", - деди дипломат.

СНВ-3 Россия ва АҚШ ўртасидаги қуролларни чеклаш тўғрисидаги ягона шартнома бўлиб қолмоқда. Бу ҳар бир томоннинг ядровий арсеналларини шу тарзда қисқартиришни тақозо этадики, етти йил ва ундан кейин ҳам қуролларнинг умумий сони қитъалараро баллистик ракеталар, сув ости кемалари ва оғир бомбардимончилардаги баллистик ракеталар 700 тадан, шунингдек, боеголовкалар сони 1550 тадан ва жойлаштирилган ва жойлаштирилмаган ракета учирувчи қурилмалар сони 800 тадан ошмаслиги керак.

Янгиликлар лентаси
0