Пуск в эксплуатацию второй ветки газопровода Северный поток

Калининградга йўл олди. "Академик Черский" йўналиш манзилини ўзгартирди

206
Таъкидланишича, кема Шимолий денгизни Болтиқ денгизи билан боғлайдиган, тубидан битқазилмаган қувур ўтган Скагеррак бўғози орқали сузишни давом эттирмоқда. Кема Калининградга биринчи июлга етиб келиши керак.

ТОШКЕНТ, 30 апр - Sputnik. "Шимолий Оқим-2" газ қувурини тугатишга қодир "Академик Черский" қувур ётқизувчи кемаси яна бир бор йўналишни ўзгартирганини эълон қилди – энди Находкадан Калининградга, деб хабар беради РИА Новости Marine Traffic порталига асосланиб.

Таъкидланишича, кема Шимолий денгизни Болтиқ денгизи билан боғлайдиган, тубидан битқазилмаган қувур ўтган Скагеррак бўғози орқали сузишни давом эттирмоқда. Кема Калининградга биринчи июлга етиб келиши керак.

"Академик Черский"  "Газпром флот" МЧЖ билан 2016 йилдан бери ишлайди. Россия Энергетика вазири Александр Новак 2019 йил декабр ойида Россия томони кемани газ қувурини қуришни тугатиши мумкин бўлган вариант деб кўраётганини, аммо бунга тайёргарлик кўриш учун бироз вақт керак бўлади деб таъкидлаган.

Ўтган йилнинг охирида АҚШ "Шимолий оқим-2"ни амалга оширишда иштирок этган компанияларга қарши санкцияларни назарда тутадиган мудофаа бюджетини қабул қилди. Газ қувурини ётқизиш билан шуғулланадиган Allseas Швейцария компанияси деярли дарҳол иш тўхтатилишини эълон қилди.

Аввалроқ Sputnik радиоси "Академик Черский" қувур ётқизувчи кемасининг жойлашуви аниқлангани ҳақида хабар қилганди.

206
Люди в защитных костюмах проводят церемонию погребения человека умершего от COVID-19

ЖССТ Европада COVID-19 билан боғлиқ вазият ёмонлашиши сабабини айтди

360
(Янгиланган 17:25 20.09.2020)
Европанинг қатор мамлакатларида чеклов чоралари юмшатилгани ва чегаралар қисман очилгандан сўнг COVID-19 билан касалланиш ва ундан ўлим ҳолати ўсиши кузатилмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Европада эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши коронавирусга қарши ҳимоя чораларига риоя қилмаслик билан боғлиқ. Бу ҳақда РИА Новостига Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг (ЖССТ) Белграддаги офиси маълум қилди.

Албания, Босния ва Герцеговина, Словения, Шимолий Македония, Хорватия, Черногория ва ўзини ўзи мустақил деб эълон қилган Косово республикасида июль ва август ойида касаллик камайганидан, чеклов чоралари юмшатилгани ва чегаралар қисман очилгандан сўнг COVID-19 билан касалланиш ва ундан ўлим ҳолати ўсиши кузатилмоқда.

“Эпидемиологик вазиятнинг ёмонлашиши сабаблари фуқаролар томонидан чораларга, айниқса, дам олишда, стадионларда, тунги клубларда, диний ташкилотларда ва байрамларда ва бошқа оммавий йиғилишда риоя қилинмасликдадир. Инфекциянинг олдини олиш ва унинг устидан назорат айрим давлатлар учун жиддий чақириқ бўлди”,  - дейилган хабарда.

Шунингдек, ташкилот барча мамлакатлар бу вазиятга тегишли чоралар билан ҳамда мувофиқлашган ва қатъий равишда муносабат билдириши зарурлигини таъкидлаган.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирус юқтириб олганлар сони 31 миллиондан ошиб кетган. Қурбонлар сони 963 мингдан зиёд кишини ташкил этмоқда.

360
Теглар:
Европа, коронавирус, ЖССТ
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Бомбардировщик-ракетоносец Ту-160 Владимир Судец Военно-космических сил России

Россия Ту-160 самолётлари янги жаҳон рекордини ўрнатди

652
Ту-160 бомбардимончи самолётлари парвози йўналиши Шимолий Муз океани, Тинч океани, Карск денгизи, Лаптевлар, Шарий-Сибирь, Чукотка, Баренцево денгизларининг нейтрал ҳудудлари бўйлаб ўтган.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Россиянинг Ту-160 стратегик бомбардимончи самолётлари 19 сентябрь куни янги жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

“Бугун узоқ парвозлар икки экипажи Ту-160 стратегик ракета ташувчиларида узоққа парвоз қилиш ва парвоз давомийлиги бўйича янги рекорд ўрнатишди. Россия ҲКК учувчилари 25 соатдан кўпроқ вақт ҳавода бўлиб, 20 минг километрдан ортиқ масофани учиб ўтишди”, - Россия Ҳаво-космик кучлари узоқ парвозлар қўмондони, генерал-лейтенант Сергей Кобилаш.  

Кобилаш ушбу тоифа самолётларда ҳали ҳеч ким бундан узоққа учмаганлигини қўшимча қилди.

2010 йилдаги аввалги рекордни ҳам Ту-160 ўрнатган. Ўшанда парвоз 24 соату 24 дақиқа давом этган.

Ту-160 бомбардимончи самолётлари парвози  йўналиши Шимолий Муз океани, Тинч океани, Карск денгизи, Лаптевлар, Шарий-Сибирь, Чукотка, Баренцево денгизларининг нейтрал ҳудудлари бўйлаб ўтган.

Америка журнали Россиянинг энг хавфли жанговар самолётини айтди

Парвоз ва қўниш Саратов вилоятидаги Энгельс аэродромида содир бўлди. Тўхтовсиз парвоз пайтида Ту-160 самолёти олти ва Ил-78 самолёти уч маротаба ҳавода ёнилғи қуйишни амалга оширди. Маршрутнинг айрим босқичларида ракета ташувчиларга Су-35 қирувчилари, шунингдек, хорижий давлатларнинг самолётлари ҳамроҳлик қилди. Россия бомбардимончиларининг парвози ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилган.

652

Третьяков галереясида "Ўзбекфильм" дурдоналари намойиш этилмоқда

15
(Янгиланган 10:26 21.09.2020)
Ушбу кўргазма Россия янги тарихида ўзбек кинематографияси дурдоналарининг энг катта намойиши бўлади.

ТОШКЕНТ, 21 сен - Sputnik. Москвадаги Давлат Третьяков галереясида "Мангу эмас!1968-1985." кўргазмаси доирасида "Ўзбекча янги тўлқин" кинодастури очилди, деб хабар қилди "Ўзбеккино" миллий агентлиги. 

Ўзбекистон Республика Кинофонди билан ҳамкорликда ташкил этилган ушбу тадбирда Шуҳрат Аббосов, Али Ҳамроев, Қамара Камолова, Дамир Салимов, Элёр Ишмуҳамедов, Равил Ботировларнинг 1960 - 1970 йилларда яратган фильмлари намойиш этилади.

Кинокўргазма 19 сентябр куни соат 15.30 да "Ўзбекфильм" нуфузини кўкларга кўтарган Шуҳрат Аббосовнинг "Маҳаллада дув-дув гап"фильми билан бошланди. Намойиш Янги Третьяков галереясининг Катта залида Россия Давлат Кинофонди коллекциясида сақланаётган 35 мм ли ҳажмдаги нусхаси намойиш этилади, - деб маълум қилган Третьяков галереясининг кинодастурлар бўлими бошлиғи Максим Павлов.

"Ўзбекча янги тўлқин" кинодастури томошабинларга "Маҳаллада дув-дув гап", "Сен етим эмассан!", "Тошкент - нон шаҳри!", "Нафосат", "Севишганлар", "Учрашув", "Сурайё", "Лайлак келди-ёз бўлди", "Олмос", "41 йил олмалари", "Матонат", "Еттинчи ўқ", "Аччиқ данак", "Инсон қушлар ортидан боради", "Мевазорлик аёл", "Мухлис", "Абу Райҳон Беруний", "Ёввойи" каби мумтоз фильмларни инъом этади. 

Таъкидлаш жоизки, ўзбек кинематографиясининг бундай катта ҳажмдаги киноасарлари намойиши совет давридан кейин Россияда илк бор ўтказилмоқда, дейилади хабарда. 

Кинодастурга атоқли киношунос Нигора Каримова ва "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ҳузуридаги Республика Кинофонди раҳбари Элжон Аббосовлар раҳбарлик қилишмоқда.

 

15