Хитой ОАВлари F-22 ва Су-57 “жанги” етакчисини айтди

1582
(Янгиланган 14:41 04.05.2020)
Хитойлик журналистларнинг фикрига кўра, Россиянинг Су-57 самолёти Американинг F-22сидан сезиларли даражада устун.

ТОШКЕНТ, 4 май - Sputnik. Хитойнинг “Sohu” нашри Россиянинг Су-57 русумидаги самолётини Американинг F-22 қирувчи самолёти билан бўладиган жангда афзал кўради, деб ёзади РИА ФАН.

Порталга кўра, Американинг F-22 қирувчи самолёти Су-57 пайдо бўлишигача дунёда энг кучли деб ҳисобланган.

Хитойлик журналистларнинг фикрига кўра, янги рус қирувчи самолёти F-22дан сезиларли даражада устун. Шу билан бирга, буни АҚШнинг юқори мартабали ҳарбий ҳизматчилари ҳам тан олади, улар рус қирувчиси яқин жангда F-22га ҳеч қандай имконият қолдирмайди деб ҳисоблашади.

“Ахир F-22нинг кўплаб лойиҳавий стандартлари бир неча ўн йиллар олдин шаклланган, Су-57 эса сўнгги йилларда жуда оптималлаштирилган”, - дея таъкидлайди Хитой мутахассислари.

Бундан ташқари, ушбу машиналарнинг жанговар тўқнашуви юз берса, америкалик қирувчи ярим соат ҳам яшай олмайди.

Пентагон 750 та F-22 самолётларини сотиб олишни режалаштирган, аммо қирувчи самолётнинг баланд нархи сабабли АҚШ ҳарбийлари 184 та самолётни сотиб олишга қарор қилган.

1582
Города мира. Бишкек

Бишкекдаги боғлардан бири пандемия вақтида жасорат кўрсатган ҳамшира номини оладиган бўлди

33
Давлат раҳбари пойтахт жанубидаги янги боғга ташриф буюриб, унга COVID-19 билан касалланганларни даволашда ёрдам берган кўнгилли-ҳамшира номини беришни таклиф қилди.

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Бишкек шаҳри жанубидаги боғга коронавирус эпидемиясига қарши курашишда катта ҳисса қўшган барча шифокорлар ва кўнгиллилар хотираси шарафига Адинай Мирзабекова номини беришни таклиф қилди.

Давлат раҳбари матбуот хизмати у барпо этилган боғга ташриф буюриб, ҳар бир даврнинг ўз қаҳрамонлари бўлишини таъкидлади. Жээнбековнинг сўзларига кўра, бугунги кун қаҳрамонлар - бу шифокорлардир.

"Замондошлар ўз қаҳрамонлари хотирасини абадийлаштиришга ҳаракат қиладилар. Шунингдек, биз ҳам Адинайнинг хотираси кўп йиллар давомида сақланиб қолишини хоҳлаймиз. Ушбу боғга келган ҳар бир киши бу қизга ва бизнинг қаҳрамон шифокорларимизга ҳурмат бажо келтириши керак. Шифокор бўлишни орзу қилган Адинай касаллик билан курашда кўнгилли бўлиб олд планда ҳаётини қурбон қилди. Мен бундай қизни тарбиялаган ота-онаси олдида бош эгаман", - президент сўзларидан матбуот хизмати иқтибос келтирган.

Янги боғнинг майдони саккиз гектардан ошади. Бу ерда спорт майдончалари, велосипед йўлаклари, 300 ўринли амфитеатр ва тез ёрдам пункти мавжуд. Барча ишлар якунига етди, яқин кунларда боғ фойдаланишга топширилади, деб хабар беради давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

21-ёшли Адинай Мирзабекова пойтахтдаги вақтинчалик касалхоналарнинг бирида кўнгилли ҳамшира бўлиб ишлаган. У 13 июл куни вафот этди. Ўлим сабаблари тўлалигича ўрганилмади, аммо Соғлиқни сақлаш вазирлиги дастлабки сабаб сифатида икки томонлама пневмонияни маълум қилди. Президент қизни вафотидан кейин "Эрдик" медали билан тақдирлади.

33
Здание Генеральной прокуратуры РТ. Архивное фото

Тожикистон транспорт вазири ўз жонига қасд қилишга уринди

82
(Янгиланган 17:04 11.08.2020)
Ҳозир Худоёр Худоёрзоданинг ҳолати барқарор, унинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаяпти. Жиноий иш қўзғатилди.

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Тожикистон транспорт вазири Худоёр Худоёрзода ўз квартирасида жонига қасд қилишга уринган, деб хабар беради республика бош прокуратураси.

Матбуот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 11 август куни эрталаб соат 5ларда рўй берди. Бунга сабаб оилавий жанжал бўлди. Вазирга биринчи ёрдамни уйда бўлган қариндошлари кўрсатди. Худоёрзода билан бирга рафиқаси А. Каландарова, ўғли, қизи ва келини яшаб келади.

Пойтахтнинг "Истиқлол" касалхонасида амалдорда жарроҳлик амалиёти ўтказилди, унинг ҳаётига хеч нарса хавф солмаяпти.

Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

82

"Пахтакор-79": ўзбекистонликлар қалбида мангу яшайди

4
Бундан қирқ бир йил олдин, 11 август куни Украинанинг Днепродзержинск шаҳри атрофида 8,4 минг метр баландликда иккита Ту-134 самолёти тўқнашиб кетди. Авиаҳалокат натижасида 175 киши, шу жумладан "Пахтакор"нинг 17 нафар футболчиси ҳалок бўлди.

ТОШКЕНТ, 11 авг - Sputnik. Бундан 41 йил олдин миллионлаб ўзбек футбол ишқибозлари учун энг катта фожиа юз берди.

Спорт вазирлиги маълумотларига кўра, 1979 йил 11 август куни Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси СССР Олий Лигасининг навбатдаги турида иштирок этиш учун Тошкент-Гурьев-Донецк-Минск рейси билан Минскка учиб кетди. Аммо терма жамоа аъзоларига навбатдаги мусобақада қатнашиш насиб этмади.

Салкам ярим аср олдин, шу кунда Украинанинг Днепродзержинск шаҳри атрофида 8,4 минг метр баландликда иккита Ту-134 самолёти тўқнашиб кетди. Унда иккала рейсда 175 киши ҳалоқ бўлгани маълум. Улар қаторида "Пахтакор"нинг 17 нафар футболчиси ҳам бор эди.

Пресс-служба Министерства спорта и физической культуры
Команда футболистов "Пахтакор-79"

"Пахтакор-79" футбол жамоаси аъзолари

• Михаил Иванович Ан, 26 ёш, ярим ҳимоячи

• Владимир Иванович Федоров, 23 ёш, ҳужумчи

• Олимжон Масалиевич Аширов, 24 ёш, ҳимоячи

• Равиль Рустамович Агишев, 20 ёш, ҳимоячи

• Константин Александрович Баканов, 24 ёш, ярим ҳимоячи

• Юрий Тимофеевич Загуменных, 32 ёш, ҳимоячи

• Александр Иванович Корченов, 30 ёш, ярим ҳимоячи

• Николай Борисович Куликов, 26 ёш, ҳимоячи                        

• Владимир Васильевич Макаров, 32 ёш, ярим ҳимоячи

• Сергей Константинович Покатилов, 28 ёш, дарвозабон

• Виктор Николаевич Чуркин, 27 ёш, ҳужумчи

• Сирожиддин Аҳмедович Базаров, 18 ёш, ҳужумчи

• Шухрат Мусинович Ишбутаев, 20 ёш, ҳужумчи

• Владимир Валиевич Собиров, 21 ёш, ҳужумчи

• Идгай Борисович Тазетдинов, 46 ёш, мураббий

• Владимир Василевич Чумаков, 46 ёш, шифокор

• Мансур Иномжонович Толибжонов, 35 ёш, маъмур

Ўшандан бери СССРдаги энг муваффақиятли футбол жамоаларидан бирининг ҳалоқ бўлган футболчилари хотирасига бағишлаб ҳар йили учрашувлар ва турли мусобақалар ўтказилиб келади.

Бу йил коронавирус пандемияси ва жорий этилган карантин режими туфайли ушбу тадбир ўтказилмади. Аммо ўз ўйинлари билан миллионлаб мухлисларни хурсанд қилган ва республикада футбол ривожига катта ҳисса қўшган ёш йигитларнинг хотираси кўплаб ўзбекистонликларнинг қалбида абадий қолади.

2019 йилда Тошкентдаги Боткин қабристонида 40 йил олдин авиаҳалокат қурбони бўлган Ўзбекистоннинг "Пахтакор" жамоаси аъзоларини хотирлаш маросими бўлиб ўтди. Учрашувда, шунингдек, Тошкентнинг "Пахтакор" жамоасида ўйнаган таниқли футболчи Василис Хадзипанагис ҳам иштирок этди. У СССР терма жамоаси таркибида ўйнаган, кейин эса Грецияга кўчиб кетиб, ўз мамлакатидаги энг машҳур футболчи бўлди.

4