Россияни ёвузлаштиришга уринган "Пулицер" ўз обрўйига хавф солди холос - элчихона

© Sputnik / Алексей Филиппов / Медиабанкка ўтишГорода мира. Нью-Йорк
Города мира. Нью-Йорк - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
New York Times Россия раҳбариятини қоралаб ёзган мақолалари учун Пулицер мукофотига лойиқ деб топилди.

ТОШКЕНТ, 5 май - Sputnik. Россиянинг АҚШдаги элчихонаси Россияга қарши материаллари учун New York Times газетасига "Пулицер" мукофоти тақдим этилишини қоралади.

Сешанба куни "Пулицер" мукофотининг ташкилий қўмитаси New York Times нашрини "Халқаро журналистика" номинациясида Россия раҳбарияти томонидан амалга оширилган "йиртқич хатти-ҳаракатларни фош қилувчи бир қатор қизиқарли воқеаларни ёзгани учун" мукофот билан тақдирлангани маълум бўлди.

Россия элчихонаси қайд этишича, уч йил олдин NYT Россияни ёвузлаштириши учун мукофот олган эди.

"Россияга қарши материалларда нафақат Россия расмийлари томонидан, балки ҳаётнинг ўзи раддия берган баёнотларга шу тариқа эътибор қаратиб, мукофотнинг ташкилий қўмитаси ўз зиммасига жуда катта жавобгарликни олмоқда. Агар таъкидланганидек, бунда "катта хавф "мавжуд бўлса ҳам, бунда фақатгина қўмита обрўси учун ҳавф бор", - дейилади Россия дипломатик ваколатхонасининг Фейсбукдаги ҳабарида.

Элчихона Америка нашрининг мақолалари қаторини "сохта фактларни яратишда қўлланма сифатида ўрганилиши мумкин бўлган русофоб сохта уйдирмалар тўплами" деб номлади.

Аввалроқ Sputnik радиоси Россия ТИВнинг расмий вакили Мария Захарова Россия атрофида "сохта маълумотлар пандемия"сининг пайдо бўлиши ҳақида гапиргани ҳақида ҳабар берган эди.

Янгиликлар лентаси
0